Ипак йўлидаги контрабанда, коррупция ва кланлар

«Мен Айэркен Саймаити», — деб ўзини таништирган йигит: «2011-2016-йиллар давомида Қирғизистондан 700 миллион доллар олиб чиққанман», — деб ҳикоя қилади.

Журналистга сирини очган бу сўзлашувлардан бир неча ой ўтмай Саймаити ўлдирилди. 

Аммо ўлдирилишидан аввал дунёдаги энг қашшоқ ўлкаларнинг биридаги халқнинг пулини тизимли шаклда ўғирлаб турган йирик схемани ошкор қилувчи ҳужжатларни мухбирларга бериб улгурди. 

«Азаттык» радиоси, «коррупция ва уюшган жиноятчиликни тадқиқ қилиш лойиҳаси» ва унинг Қирғизистондаги ҳамкори Kloop бир неча ой давомида Саймаити берган ҳужжатларни ўрганиб, уларни далиллар билан пухталаштиришучун бир неча ой тинимсиз ишлашди. Ҳамкорликдаги суриштирув кўпчиликнинг кўзига ташланмаган Абдуқодирлар номли уйғур оиласи йирик карго компаниясини ишлатиб, унинг асносида Қирғизистоннинг Давлат божхона хизматига йирик пора оқиб турганини кўрсатди. Шунингдек бу суриштирув у ишларга божхонадаги собиқ амалдорлардан бири, кўпчилик дахлсиз деб ҳисоблаган Райимбек Матраимовни иштирокини ҳам ошкор қилди. 

Суриштирув олиб борилаётганда бу лойиҳага қатнашган қирғиз журналистлари таҳдидларга дуч келиб, уларни номаълум шахслар пойлаб юрди. Бу жамоатчиликнинг манфаатини ҳимоя қилишгина эмас, журналистларнинг шаҳсий хавфсизлигини таъминлаш масаласини кўтарди. Саймаитининг ўлими суриштирувни тезда якунлашга мажбур қилди. У ўлдирилгандан кейин 10 кун давомида мухбирлар Саймаити жамоатчиликка етказишни истаган маълумотни тўплаб, текшириб ва эълон қилиш учун тинишгани йўқ. 

Саймаити кўп нарсани билган. Чунки у ўзи тасвирлаб берган ҳомийлик ва пулни ювиш билан шуғулланган яширин тизимнинг ишида муҳим ролб ўйнаган. Аммо бу тизимни ошкор қилишга аҳд қилган. Унинг охирги сўзига айланувчи бу суриштирув бир уч шаҳс Қирғизистон элининг ҳисобидан қандай қилиб бойиб келганини аввал айтилмаган деталлар билан айтиб беради. 

Асосий ҳикоя:

Қирғизистон орқали 700 млн долларнинг изини яширган Айэркен Саймаитининг воқеаси