Қирғиз-тожик чегарасидаги тўқнашув: олти Қирғизистон фуқароси жароҳатланди, икки нафари ўқдан яраланган

442

Қирғизистон давлат чегара хизмати Баткен вилоятидаги қирғиз-тожик чегарасидаги муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскар ярадор бўлганини тасдиқлади. 

Тожикистон тарафдан отилган ўқ қирғиз аскарининг қўлига ва оёғига теккан. 24.kg ахборот агентлиги бундан ташқари боши ҳамда қўлидан жароҳат олган яна икки ярадор одам ҳақида маълум қилган. 

Жабрланганлар орасида тўрт нафар ҳарбий хдим, маҳаллий кенгаш депутати ва маҳаллий аҳоли вакили бор. 

Воқеа жойига Давлат чегара хизмати раҳбарининг биринчи ўринбосари Абдикарим Алимбаев учиб кетди. У Тожикистон чегара хизматининг вакили генерал-майор Хикматулло Пираков билан телефон орқали суҳбатлашган. Улар чегарадаги можаронинг кучайиб кетмаслиги учун ҳамкорликдаги тадбирларни ўтказиш зарур эканини таъкидлашган. 

Чегара ҳудудида юз берган навбатдаги жанжал ҳақида 16-декабрь куни маълум бўлган. Унга Дахма ерида тожик тараф қураётган девор сабаб бўлган. Натижада у девор олинган. 

Эртасига бир қирғизистонлик Кўк-Тош қишлоғида калтакланганю Бугун ўша ерда икки давлатнинг турғунлари бир-бирига тош ирғитиб можаро давом этган. 

Чегарага яқин ҳудудда бот-бот жанжал чиқиб туради. Уларга тўсиқларни қуриши, байроқ ўрнатиш ёки маҳаллий турғунлар ўртасида чиққан маиший жанжаллар сабаб бўлади. Аммо энг асосий сабаб — бу Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида халигача аниқланмаган ер участкалари бор. Икки мамлакатнинг етакчилари бунгача бўлган жанжалдан кейин учрашиб, бу масалани хал қилишни ваъда қилишган. Аммо ҳозирги вақтда муаммо ҳамон хал этилгани йўқ. Сентябрда бўлган жанжалда 4 киши ҳалок бўлган — бир қирғизистонлик ва уч тожикистонлик.