Кун сурати: «Клооп»га Матраимовнинг шикояти бўйича суд процессига чақирув келди

432
Матраимовларнинг обрў-эътиборини ҳимоя қилиш иши бўйича судга чақирув қоғози

«Клооп»нинг офисига 19-декабрда Свердлов туман судига Матраимов оиласининг «ор-номуси ва обрў-эътиборини ҳимоя қилиш» бўйича ўтувчи йиғинга чақирув келди. 

Мажлис 14:00да ўтади, жавобгар тараф қатори «Клооп» билан бирга «Азаттык» радиоси ва 24.kg онлайн нашри чиқишади. 

10-декабрда божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов, унинг парламентда депутат бўлиб ишлаган акаси Искендер Матраимов, ака-уканинг рафиқалари Уулкан Тургунова билан Миновар Жумаева, шунингдек Матраимовларнинг оилавий фонди мазкур уч нашрга қарши ариза берган. 

Ариза беришга «Клооп», «Азаттык» ва OCCRP ҳамкорлигида чиқарилган божхонадаги коррупция бўйича суриштирув сабаб бўлган. Райимбек Матраимов ва унинг турмуш ўртоғи бу суриштирувнинг фигурантларидан бири. 

Матраимовлар «Азаттык»дан 22,5 млн, «Клооп»дан 12,5 млн, «Азаттык»нинг журналисти Али Токтакуновдан 10 млн сом компенсация ундиришни исташади. 

Бундан ташқари, улар суриштирувга ҳеч алоқаси бўлмаган, аммо уни фақатгина ўз сайтида ҳикоя қилиб берган 24.kg нашридан 15 млн сом талаб қилишган.