«Гўё барча муваффақиятсизликларга биз айбдордек». Искендер Матраимов коррупцияга қарши митингга муносабат билдирди

441

Коррупцияга қарши митинг ҳақида Матраимовларнинг ичидан биргина парламентнинг депутати Искердер Матраимов муносабат билдирди — у божхона хизматини етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг акаси. 

Райимбек Матраимов — «Азаттык», «Клооп» ва OCCRPнинг божхонадаги коррупция бўйича ҳамкорликдаги журналистик суриштирувининг қаҳрамонларидан бири. Мазкур суриштирув ва Матраимовлар оиласининг суриштирув муаллифларини судга бериши охирги ойдаги икки митингни ўтишига сабаб бўлди. 

Бугунги митинг бўйича фикрини билдиришда Искендер Матраимов «Қирғизистондаги барча муваффақиятсизликлар учун биргина бизни айбдордек кўрсатишмоқда» деб норози бўлган. Бу ҳақда у фейсбук саҳифасида ёзган.

Унинг фикрига кўра «бизнинг мамлакатда сўз эркинлигига чексиз ҳуқуқлар берилганига» қарамай «айрим кучлар» бундай имкониятларни «кимнингдир обрў-эътиборини топташга» фойдаланмоқда. 

«Айрим журналистлар ҳам журналистик этикадан четлаб, холисликни сақламай, бир томонлама қоралашга ўрин бериб келишди. Бундан ташқари бўлаётган митингларга бирга чиқиб, ўзларининг фикрларини олдига сураётганини кўриш мумкин. Бундай харакати билан улар қирғиз журналистикасини дискредитация қилмоқда деб ҳисоблайман», – деб ёзади у «Клооп», «Азаттык» ҳамда OCCRPнинг суриштирувини кўзда тутиб. 

Матраимов укасига нисбатан «ҳақиқатдан йироқ бўлган туҳматлар» айтилавериб «унга оддий аҳоли ишониб қоладиган даражага етди» деган фикрда. 

«Сабр қилиб, индамай келганимиздан фойдаланиб бизнинг номимизга истаганча қора суркашди. Бизни оиланинг орқасидан қасди бордек тушиб, бир томонлама маълумотлар билан ҳужум қилишди. Божхона тармоғидаги қонунларни, ишлаш тартиб-қоидаларини аниқламай туриб, ўзи қидирувда юрган, товламачилик билан иши қўзғалган одамнинг гапини муҳим далил қатори чиқаришди», – деб ёзади депутат.

Аммо у журналистларда мавжуд бўлган ҳужжатли далиллар МХДҚга берилганини ёдга олгани йўқ. 

«“Азаттык”нинг суриштируви бўйича текширув ўтмоқда. Унинг натижасини кутмай туриб сиёсий манфаатдор гуруҳлар бот-бот ортма-орт акцияларни уюштириб, укамнинг суратини ҳар хил мазахлар билан кўтариб олиб провакция фикрларини тарқатиш билан машғул. Ҳозирда нима бўлса ҳам бизга тўнкаб, хатто шаҳарни қоплаган тутунни ҳам биздан кўришмоқда», – деб норози бўлган у. 

Матраимов оиласини «қоралашаётганини» айтиб «вақт ҳаммасини ўрнига қўяди» деб билдирган.

Бу орада 19-декабрда Матраимовларнинг ОАВларга нибатан қўйган суд даъволари бўйича дастлабки суд йиғини ўтади. Улар умумий 60 млн сом талаб қилишмоқда. 

Матраимовлар судлашаётган ОАВларнинг орасида Райимбек Матраимовнинг Абдуқодир клани билан алоқаси ҳақида суриштирув муаллифларидан бири «Азаттык» ҳамда «Клооп» бор. Абдуқодир клани оғир юк ташувларнинг яширин карвонини такшил қилган. Даъво қилинаётган яна бир нашр  — 24.kg — суриштирув ҳақида ёзган холос.