Суд «Ачик саясат» газетасига депутат Риспаев учун 300 минг сом тўлаб бериш мажбуриятини юклади

363
Кожобек Риспаев

Олий суд «Ачык саясат» газетаси депутат Кожобек Риспаевга 300 минг сом компенсация тўлаб бериши керак бўлган қарорни кучида қолдирди. Газета Риспаевни «бир партиядан бошқа партияга ўтаверадиган буқаламун» билан солиштирган. 

«Какстус» нашри маълум қилишича, газетанинг бош муҳаррири Назгул Мамитова газета ёпилиб қолиши мумкин деб билдирган. Газета компенсациянинг ўрнини тўлдиришга маблағни тўплаш учун акция ўтказишни режалаштирмоқда. 

КСДП етакчисининг ўринбосари Кундуз Жолдубаева суд қарорини «сиёсий буюртма» ҳамда «муҳолиф газетани ёпишга харакат қилиш» деб атади.

«Манбалардан ўрганганимизга кўра, ҳукуматнинг юқори эшелонларида бу газета билан бир нарса қилиш керак деган гап бўлмоқда. Газета қандай қилиб 300 минг тўлай олсин? Яна бир муҳолифат газетасининг оғзини ёптириб, банкрот қилиб, йўқ қилдириш харакати бўлмоқда», — деди у.

Риспаев газетага қарши ишни жорий йилнинг май ойида енгиб олган. Сентябрда депутат нашрга қарши ишни яна бир марта ютган, бу сафар шаҳар судида. 

Депутат газета билан 2018 йили августда чиққан мақола сабаб судлашмоқда. Мақолада муаллиф депутатнинг бир партиядан бошқа партияга ўтаверганини айтиб, у «буқаламун» деб ёзган.