Транспорт экс вазири давлатга 250 млн сом зарар етказганликда айбланяпти

650

Бош прокурор Аида Салянова транспорт ва коммуникация экс вазири Нурлан Сулаймановга нисбатан жиноий иш қўзғади — у вазирлик вақтида ўз хизмат ваколатларини суистеъмол қилганликда айбланяпти. ИИВ Сулаймановни мамлакатни тарк этганлигини таҳмин қиляпти.

Сулайманов транспорт вазири лавозимида ишлаган вақтда республика бюджетига 250 миллион сом миқдорида зарар етказганликда айбланяпти.

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Бақит Сейитов Сулайманов мамлакатни тарк этганини хабар қилди.

Сейитов ИИВ депутат қаердалиги билишини маълум қилди, биров айнан қаерда эканини матбуотга ошкор қилмади.

Сулайманов мухолафат фракция «Ата-Журт»дан депутат — унинг икки партиядоши — Азамат Арапбаев ва Дастанбек Жумабековлар айблов ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтдилар.

Қолган «ата-журтчилардан» масала юзасидан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

Сулайманов экс президент Қурманбек Бакиев бошқарув пайтида транспорт вазири лавозимида ишлаган.

2010 йилги инқилобдан сўнг депутатга қарши икки жиноий иш қўзғатилган — уни давлат ҳисобидан ўз шахсий ҳисобига 206 миллион сомни ўзлаштирганликда айблагандилар.

Жиноий ишларнинг бири беркитилди, иккинчиси қайси босқичда экани номаълум.