Маҳаллий ҳокимият Ўшда ариқларсиз 15 километрли йўлни таъмирламоқчи

680

Ўш шаҳар мэрияси Жаҳон банки маблағи ҳисобига Амир Темур кичик мавзеида кейинги 20 йил ичида умуман таъмирланмаган 15 километрли йўлни реконструкция қилишни режалаштирмоқда. Шаҳар раҳбарияти мавзе аҳолиси ўз уйлари ёнидаги ариқчаларни тозалашга “норозилик” билдираётгани учун қурилиш тўхтаб турганини таъкидламоқда.

№9- Амир Темур худудий кенгаши раиси Солижон Келдибековнинг тасдиқлашича, йўл таъмирининг чўзилиб кетишида мавзе аҳолисининг айби йўқ.

«Бу кичик мавзе шаҳар харитасида 1972-1974 йиллар пайдо бўлган.Ўшанда бу йўл “қишлоқ йўли” бўлиб, кейинчалик асфальт ётқизилган. Бу ерда ариқ бўлиши ҳеч қачон кўзда тутилмаган», - дейди С. Келдибеков.

«Клооп» мухбирлари худудий кенгаш раиси билан машина билан таъмирлананиши режалаштирилаётган 15 километрли йўлни кузатиб унинг айрим жойларидагина эмас, балки деярли барча қисмида ариқлар умуман йўқлигига гувоҳ бўлдилар.

Ўш шаҳар вице-мэри Рустам Мирзаматов шаҳар раҳбарияти кичик мавзе аҳолисини “мавжуд эмас ариқларни” тозалашга мажбур қилмаслигини билдирди.

« Биз уларни йўқ ариқларни тозалашга мажбур қилмаймиз, биз ҳеч бўлмаса мавжуд ариқларнигина тозалаб қўйинглар дегандик»- дейди Рустам Мирзаматов.

Унинг айтишича ҳар йили шаҳар бюджетидан ариқларни таъмирлашга маблағ ажратилади, лекин ариқлар тизимини капитал таъмирдан чиқариш учун маблағ етишмайди.

Солижан Келдибеков мавзе аҳолиси ўз уйлари ёнидан “ўткир белкурак” билан ариқ қазиганларини, лекин бу етарли эмаслигини айтади. Унга кўра, қаттиқ ёмғир ёққан пайтда тўпланиб қолган сув бутун асфальтни қоплаб, транспортларнинг юришини қийинлаштирмоқда.

Ўш шаҳар йўл бошқармаси бошлиғининг айтишича, Жаҳон банки томонидан ажратилган маблағ нов ариқларни ўрнатишга етмайди. Шу боис чуқурроқ ариқ қазиб, уни бетон қоришма қуйиб ёки ёғоч билан мустаҳкамлаб қўйиш лозимлигини айтади мутасадди.

Амир Темур ҳудудий кенгаши раиси Солижон Келдибековнинг тушунтиришича, қўлда қазилиб мустаҳкамланган ариқ, қаттиқ ёмғир ва қалин қор туфайли тезда бузилиб кетади. Раис бу йўсинда янги йўлнинг олдиндаги қиш мавсумидан омон чиқишига шубҳа билдиради.

Муаллиф: Моҳичеҳра Тешабоева

Муҳаррирлар: Наталья Секерина ва Азизилло Ўринбоев