Баткен ВИИБининг матбуот котиби Дамира Юсупова Chevrolet Suburban русумидаги икки йўлтанламасни Қадамжой ТИИБининг ҳовлисига 7-октябрь куни кечка яқин олиб келишганини «Клооп»га хабар қилди. Юсупованинг айтишича, у автомобилларни милиция бўлинмасига нима учун олиб келишганини билмаган.
Юсупова бўлаётган тадбирнинг «ёнидан шунчаки ўтиб кетаётганини ва ҳарбий либосдагилар уни суратга олиб қўйишни илтимос қилишганини» айтди.
«У ердаги формали ҳарбийларни мен танимайман ҳам. [Қандай тадбир] бўлганини ҳам айта олмайман. Эркин Мамбеталиевни ҳам танимайман», — деб тушунтирди матбуот котиби.
Видеода ҳарбий либосдаги шаҳс Қадамжой ТИИБ раҳбарининг олдига келиб сўрашганини кўриш мумкин. Шундан кейин собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг экс-тансоқчиси Эркин Мамбеталиевга ўхшаш шаҳс уларга қандайдир бир ҳужжатлар ва автомобил очқичларини топширади.
«Бу мендан совға, менинг оилам номидан [...] Қолган ҳужжатларни ИИВ орқали нариги томондан оламиз. Биз буни реклама қилмай қўяқолайлик деганмиз, нариги томондан катталаринглар унамай қўйди. [...] Кейин шу бир нарса бўлиб, икки-уч боланинг жонини сақлаб қоладиган бўлса, менга шу етади», — деб айтган у видеода.
Очқичлар берилгандан кейин Мамбеталиевга ўхшаш киши йиғилганлардан дуо беришни илтимос қилади.
ИИВ матбуот хизматидан, «Клооп»нинг видео бўйича изоҳ бериш илтимосидан бош тортишиб, савол билан Баткен ВИИБига мурожаат қилишни айтишди. «Клооп»нинг мухбири Қадамжай ТИИБининг етакчиси билан боғланишга харакат қилгани билан ундан изоҳ олиш имкони бўлмади.
Милиционерлар учун совға
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Эркин Мамбеталиев милиция ходимларига икки йўлтанламас совға қилгани хабар қилинган. Чегара хизматидан суратга қараганда машиналар Баткен вилоятида жойлашган ИИВнинг ички ҳарбий қисмига топширилганини билдиришган.
ИИВдан Мамбеталиев йўлтанламас совға қилгани ҳақида маълумот «ёлғон» деб аташган. Вазирлик тарқатган маълуомтга кўра, бу икки йўлтанламас «Баткен вилоятининг Қадамжой туманининг патрул хизмати томонидан олдинги ойналари қорайтирилгани учун тўхтатилган». Милиция ходимлари протокол тузилиб, жарима солишган.
Мамбеталиев 2005 йилга қадар собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг тансоқчиси бўлган. Уни криминал авторитет Риспек Акматбаев билан алоқаси борлиги айтилади.
«Азаттык» радиосининг маълумоти бўйичаа, у уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси деб ҳисобланиб, 2005 йили саккиз кишини ўлдириш айби билан жавобгарликка тортилган. Суд уни умрбод озодликдан ажратган.
Мамбеталиевнинг қариндошлари ва адвокатлари унинг айби йўқлигини айтишиб, 2010 йили бу иш янги очилган вазиятар бўйича қайта кўрилган. У иш қайта тергов қилингандан кейин қўйиб юборилган.