Халқаро донорлар Бишкек ва Ўшда 20 мактабнинг қурулишига маблағ ажратди 

406

Маориф вазирлигининг матбуот хизматидан хабар қилинишича, муассаса Халқаро молиявий (IFC) корпорацияси билан Бишкек ва Ўшда 20 мактаб қуриш шартномасига қўл қўйишган.

«Ҳозирги вақтда икки шаҳар ҳукумати таълим масканини қуриш учун ер участкаларини бўлиб берган. Лойиҳанинг амалга оширилиши учун маблағни IFC халқаро молия корпорацияси беради», — деб билдиришди муассасадан. 

Шунингдек Маориф вазирлигининг матбуот хизматидан ҳозирча Бишкекда аниқ қанча, Ўшда қанча мактаб қурилиши номаълум эканини «Клооп»га хабар қилишди. Янги ўқув жойлари қайси туманларга солиниши ҳам аниқ эмас. 

Вазирликнинг маълумотига кўра, молия корпорацияси олти ойнинг ичида қурулишга керак бўлувчи ҳужжатларнинг барини тайёрлаши керак. 

«Билим бериш ва илм вазири бу лойиҳани қўллашини ҳамда ишни тезлатишдан манфаатдор эканини билдирди», — деб қўшимча қилди матбуот хизматидан.

Ҳозирги вақтда Қирғизистондан 2200 мактаб бор, уларнинг ичидан 139и Бишкекда, 61 мактаб Ўшда жойлашган ва 190 мактаб авария ҳолатида. 

Бундан ташқари, ўлкада мактабларнинг ортиқча тўлгани бўйича муаммо бор — масалан, Бишкекдаги №29 гимназия 627% фоизга ортиқча тўлган — унда 500 боланинг ўрнига 3600дан ортиқ ўқувчи ўқийди. 

IFC — бу Жаҳон банкининг бир қисми. Ташкилот давлат ва ҳусусий ҳамкорликни қўллаб-қувватлайди.