Айтматовнинг ўғли Туркиянинг Қирғизистондаги элчисини судга берди

379

Собиқ ташқи ишлар вазири, Чингиз Айтматовнинг ўғли Асқар Айтматов Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси Женгиз Камил Фиратни судга берди. 

Айтматовнинг судга мурожаатига Туркиянинг Қирғизистондаги элчиси уни турку ҳукумати террорист деб ҳисоблаган «ФЕТО ташкилотининг аъзоси» деб атагани сабаб бўлган. 

«Дипломат учун ўзи юрган мамлакатнинг фуқароларини оғир жиноятга қатнашишда ошкора айблаш умуман ўринсиз», — деб ёзган Айтматов даъво аризасида. 

У Женгиз Фиратдан тарқатган маълумотларини  «нотўғри эканини» тан олишни ва раддия эълон қилишни талаб қилди. 

Туркия  элчилигидан «Клооп» дипмиссия раҳбарига қарши даъво аризаси берилгани бўйича изоҳ беришдан бош тортишди. 

Айтматов 2019 йили ёзда ОАВлар орқали турк элчисига мурожаат қилиб, ундан «ФЕТОнинг аъзоси» деб атагани учун кечирим сўрашини талаб қилган эди. Унда Туркиянинг элчилиги Асқар Айтматовнинг мурожаатини «маъносиз ва паст даражали хат» деб атаган.