Милиционер ҳайдовчи билан «йўл талашиб» қурол қўлланди. Бишкек ШИИБидан буни «мудофаа» деб аташди

30

9-октябрь куни кечаси «Вести» нашри Бишкекда Масалиев ва Алимкулов кўчаларининг кесилишида милиционернинг иштирокида ўқ отув бўлганини хабар қилди.

Унда 25 ёшдаги бола жабрланган. Унинг чап қўлига ўқ тегиб, касалхонага етказилган. Жабрланувчи «милиционер уни светафордан қисиб чиққандан» кейин тортишув бўлганини нашрга айтган. 

Кейинчалик ўқ узган милиционер Бишкек ШИИБининг уюшган жиноий гуруҳларга қарши курашиш бўлмининг етакчиси Нурлан Амангулов экани маълум бўлган. 

Бишкек ШИИБидан милиционер ёш йигитни иккиси «йўл талашиб кетганидан» отиб юборганини билдиришди. 

Муассасанинг фаразига кўра, Амангулов, машинасидан чиқиб, ўзини милициянинг ходимиман деб таништириб, ишга шошаётганини айтган. Аммо ёш йигит «уни эътиборга олмаган».

Бишкек ШИИБидан хабар қилинишича, «тортишувдан» кейин ёш йигит Амангуловни юзига урган. Милициянинг ходими, «ўз хаётига хавф туғилаётганини кўриб», шаҳсий травматик тўпончасини чиқариб, ҳавога огоҳлантириш чиқарган. 

«Аммо [ҳайдовчи] милиция ходимига ҳужумини давом этиб, шу сабабли Амангулов болага қараб отган. Шундан кейин [ҳайдовчи] машинасига ўтириб, номаълум тарафга изини яшириб кетган», — деб айтилади ШИИБнинг билдирувида. 

Жабрланган йигит милициянинг Ленин туман бўлимига ариза ёзиб, факт ҚЖУРга «Безорилик» моддаси билан рўйхатга олинган. Ўқ чиқарган милиционерга нисбатан хизмат текшируви тайинланган.