Бишкекнинг Биринчи май туман суди 9 октябрда кечка яқин Асел Кодуранованинг эҳтиёт чорасини кўриб, уни уй қамоғига олиш қарорини чиқарди.
«Прокуратура Асел Кодурановага маълум бир шаҳслар билан алоқа қилишни тақиқлади, шунингдек телекоммуникация алоқани чекловни талаб қилди. […] Натижада суд чеклов соатини киргизиш билан уй қамоғига олиш ҳукмини чиқарди. Менинг ҳимоямдаги одам кечки 10дан эрталабки 6гача уйдан чиқа олмайди», —деб билдирган Кодуранованинг адвокати 24.kg нашрига.
У Қўй-Тошдаги можаро вақтида ҳарбийларни гаровга олишда гумонланмоқда. Ўшанда куч ходимлари ўз уйида мудофаа қилиб ётган собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш бўйича операция ўтказишган.
МХДҚНинг «Альфа» махсус бўлинмасининг зобитлари биринчи штурмни 7-августда ўтказишган. Аммо унда улар Атамбаевни қўлга олишолмаган. Бир неча соатдан кейин чекинишга мажбур бўлишган, ўшанда олти спецназчи гаровга олинган. Улар бир неча соатдан кейингина қўйиб юборилган.
Бунга қадар суд Атамбаевинг бошқа тарафдори, парламент депутати Ирина Карамушкинани ҳам уй қамоғига чиқарган. У ҳам ҳарбийларни гаровга олишда гумонланмоқда.