Ўш воқеасидан кейин уй олган 100дан ортиқ оила квартирасини ҳусусийлаштирмаган

414
Июнь воқеасидан кейин берилган квартиралар. Сурат: Эрнист Нурматов / Azattyk

Ўш мэриясининг турар жой департаментининг директори Таймураз Исакжанов «Клооп»га Қирғизистон жанубидаги июнь воқеасидан жабрланган 132 оила квартирага эгалик қилиш ҳужжатларисиз яшаб келишаётганини билдирди  — бу умумий квартира олганларнинг 22 фоизини ташкил қилади. 

Унинг айтишича, бунга турғунларнинг ҳужжат олишга манфаатдор бўлмагани сабаб. Чунки орасида сохта ҳужжатларни топшириб квартира олганлар ҳам бор. 

«Асосан квартираларни ҳусусишлаштириб олиш учун турғунларга мурожаат қилиб, билдирувлар қилиб келяпмиз. Аммо уларга бизга мурожаат қилишмаяпти. Квартира олганларнинг орасида "июнь воқеасига алоқаси йўқ" деб топилганлари ҳам бўлган. Ҳозирча маълумотлар бор, лекин исботланмаган. Агар исботланса у ҳолда уларга жиноят иши очилади», — деб тушунтирди Исакжанов.

Директор қўшимча қилганидек, департаментнинг квартира олганларнинг ҳужжатларини текширишга ҳуқуқи йўқ. Идоранинг функциясига турар жойни ҳусусийлаштириб бериш ҳуқуқигина юклатилган. 

Ўш мэрияси ҳозирда тадбиркор Жалил Атамбаевнинг яқинларига берилган тўрт квартирани қайтариш харакатини кўрмоқда. 2018 йили Олий суд Атамбаевга квартиралар ноқонуний берилганини аниқлаган. Маҳаллий ҳукумат тарқатган маълумотга кўра, тадбиркор кўпроқ квартира олиш учун июнь воқеасида ёнган турар жойини тўрт қариндошига эски сана билан расмийлаштирган. 

Ўш ва Жалолобод шаҳарларини қайта тиклаш бўйича давлат дирекцияси тарафидан 2012 йили жами 1186 хонадонга мўлжалланган 20 кўп қаватли уй қурилган. Июнь воқеасида жабрланганларга умумий 577 квартира берилган. Ортиб қолган квартираларнинг 396си ипотекага берилган, 160и давлат хизматидагиларга ва 53 турар жой жисмоний имконияти чекланганларга бўлиштирилган. 

                                                                              Муаллиф: Айбике Адилет қизи