Милиция балоғатга етмаган қизни зўрлашга уринган кишини қидира бошлади — Қант

388

Чуй ВИИББидан билдирилишича, ҳуқуқ тартибот органлари гумондорнинг шаҳсини аниқлаб қидирувга беришган. 

«Мазкур жиноятнинг юзини очиш учун тергов хизмати тарафидан тегишли хизматларга тергов топшириқлари берилди. Барча зарурий экпертизалар тайинланди», — деб билдирилди Чуй ВИИББидан.

Милицияга жабрланган қизнинг онаси мурожаат қилиб, балоғатга етмаган қизини номаълум шаҳс Қант шаҳридаги квартиралардан бирининг подъезида зўрлашга харакат қилганини айтган. 

Жабрланган қиз ўзи 8-октябрь куни Инстаграм саҳифасида эрта билан номаълум одам зўрлашга харакат қилиб, ўлдираман деб қўрқитганини ёзган. 

«У қўлимдан ушлаб олиб, подъездга судраб киришга харакат қилди. Қўлимдан келганича қаршилик кўрсатиб, кучим етганича қийқира бошлади. У подъездга олиб кириб эшикни ёпиб қўрқитди», — деган у.

Шунингдек жабрланган қиз онасини мактабга суҳбатга чақиришганини, у ерда ўқитувчилар уни «шарм-ҳаёсиз кўрсатишга харакат қилишганини» айтиб берган.

«Мени ўзимни енгил-елпи, форма киймай бўяниб юради деб айтишган. Онамга тўғридан тўғри мени айбдор, бизнинг алоқамиз йўқ дейишган. Мен сабабли тушунтириш хати ёздик деб шикоят қилишмоқда», — деб ёзган у.

«Клооп»нинг журналистига қиз №4 мактаб-гимназиясида ўқиганини тасдиқлаб берди. Материал эълон қилинишидан олдин ўқув масканининг раҳбарияти билан боғланиш харакатидан натижа чиқмади.  

Қиз ўзининг постида қўшимча қилганидек, опаси билан милицияга мурожаат қилган вақтда ундан «ёлғон маълумот тарқатмасликни» илтимос қилишиб, гумондор қўлга тушурилганини айтишган. Аммо Чуй ВИИББидан «бундай факт бўлмаганини» билдиришди.