Атамбаев Батукаев ишини кўриш бўйича судга келишдан бош тортди

414

Бу ҳақда собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг адвокати Сергей Слесарёв хабар билдирди. Унинг айтишича, Атамбаев «ҳукумат таклиф қилган ўйинга қатнашишдан бош тортган». Суд мажлиси 14-октябрга жилдирилди. 

Биринчи май туман судининг йиғинида собиқ бош прокурорлар Индира Жолдубаева билан Аида Салянова ҳам келишган — улар 2013 йили Қирғизистондан чиқиб кетган криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиши бўйича ишда фигурант қатори ўтмоқда. 

Батукаевyb лейкоз ҳақидаги тиббий маълумотнома асосида бўшатишган. Кейинчалик ҳужжат сохта экани аниқланган. 

Жолдубаева журналистлар билан суҳбатлашишдан бош тортди, Салянова эса Батукаевнинг бўшатилишига алоқаси йўқ бўлган бир неча саволларга жавоб берди. 

Батукаевнинг иши

Батукаевни ноқонуний бўшатиш бўйича айблар собиқ президент Алмазбек Атамбаевга, экс-етакчи прокурор Индира Жолдубаевага, ЖИДХ раҳбариннг собиқ маслаҳатчиси Калибек Качкиналиевга ҳамда гемотология марказининг собиқ етакчиси Абдухалим Раимжановга қўйилмоқда.

Мазкур иш бўйича бошқа амалдорлар ҳам фигурант қатори ўтмоқда, уларнинг орасида ЖИДХнинг собиқ етакчиси ва парламентнинг ҳозирги депутати Зарилбек Рисалиев, собиқ бош прокурор Аида Салянова, собиқ соқғлиқни сақлаш вазири Динара Сагинбаева ҳамда собиқбош вазир ўирнбосари Шамил Атаханов бор.

Қирғизистон ҳукумати Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиши бўйича воқеани қайтадан 2019 йилнинг баҳор ойларида текшира бошлади. Бу Атамбаевни  экс-президент мақомидан ажратишга ҳамда дахлсизлик бўйича имтиёзлардан ажратишга сабаблардан бири бўлди.