ҚРФФга ўйин майдонига югуриб чиққан мухлис сабабли жарима солиниши мумкин

498

Қирғизистоннинг футбол федерациясидан (ҚРФФ) «Клооп»га хабар қилинишича, ишқибозга алоқадор воқеа сабабли ташкилотга жарима солиниши мумкин. Жарима пулининг қийматини Қирғизистон ва Мьянма термалари ўртасидаги ўйинга гувоҳ бўлган ФИФАнинг вакиллари аниқлашади. 

«Бу ҳолатда биз [ФИФА жўнатган] рапортлар бўйича қарорларни ва бу ишни кўриб чиқилишининга кутишга мажбурмиз. Жариманинг аниқ миқдори бизга номаълум», — деб хабар қилди Қирғизистоннинг футбол федерациясининг матбуот котиби. 

ҚРФФга бунга қадар мусобақалар вақтида майдонга ишқибозлар югуриб чиқиб олгани боис жарима солинган эди. 2015 йили ФИФА қирғиз федерациясига 28 минг доллар жарима солган. 

«Ўшанда [жарима] уч пунктда солинган — футбол майдонига югуриб чиққан ишқибоз,  [газонга] ирғитилган бутилкалар ва ортиқча тўлган стадион», — деб тушунтириб беришди  ҚРФФдан.

Федерациядан мухлисни айбга тортолмасликларини ва унга кейинги зйинларни кўришга тақиқ қўя олишмаслигини қўшимча қилишди. 

Қирғизистон ва Мьянма терма жамоалари ўртасидаги ўйин Бишкекда 10-октябрда кечки пайт бўлиб ўтди. Ўйин 7 — 0 ҳисобида қирғиз футболчиларининг ғалабаси билан тугади. Номаълум киши майдонга ўйиннинг охирида югуриб чиқиб, Қирғизистон термасининг дарвозабонини қучоқлаган. Шундан кейин милиционерларга таслим бўлган.