Алмазбек Атамбаевнинг собиқ тансоқчиси Эркин Мамбеталиев «Азаттык» радиосига Баткен вилоятидаги милиционерлар ва чегара ходимларига икки Chevrolet Suburban машинасини совға қилганини тасдиқлади.
«Чегарадаги вазиятни кўряпсизлар. Шу сабабли чин кўнгилдан совға қилганман. Бирини Давлат чегара хизматига, бирни ИИВга қарашли ички ҳарбий бўлинмага берганман. [...] Буни пиар қилишни истамаганмиз. Интернетга қадай чиқиб кетганини ҳам билмайман. Мен у ердан чой ҳам ичмаганман. Бердик, дуо сўраб чиқиб кетганмиз», — деб тушунтирган Мамбеталиев.
У агарда автомобилларни олиб кет деб айтишса, жипларни хайрия мақсадида бошқа бир ишларга беришини қўшимча қилган.
Vesti.kg нашрига берган интервьюсида эса, Мамбеталиев икки жипнинг ҳар бирини 2012 йили 63 минг еврога сотиб олганини билдирган. Унинг айтишича, дастлаб автомобил оқ рангда бўлган, аммо «хавфсизлик мақсадида» кулранг-яшилга бўяган.
ИИВнинг матбуот хизмати жип олиш фактини қайта инкор қилди. Чегара хизматидан интеретда тарқаган видеода уларнинг ходимлари йўқ бўлганини ва йўлтанламас олишмаганини билдиришди.
Ижтимоий тармоқларда 9-октябрда Эркин Мамбеталиев икки ҳарбий формали кишига йўлтанламаснинг калитини бераётгани тасвирланган видео эълон қилган.
ИИВдан Мамбеталиев йўлтанламас совға қилганлиги ҳақидаги маълумотни «ёлғон» деб аташган. Вазирлик тарқатган маълумотга кўра, бу икки йўлтанламас «Баткен вилояти, Қадамжой туманиннг патрул хизмати тарафидан олд ойналари қорайтирилганлиги учун тўхтатилган». Милиция ходимлари протокол туўиб, машина эгасига жарима солишган. Кейинчалик бу ҳақдаги пресс-релиз сайтдан ўчирилган.
Шундан кей ин Баткен ВИИБининг матбуот котиби Дамира Юсупова Chevrolet Suburban русумидаги икки жипни Қадамжой ТИИБининг ҳовлисига 7-октябрь куни кечка яқин олиб келишганини «Клооп»га айтиб берган. Унинг айтишича, у автомобилларни милиция бўлимига нима учун олиб келишганини билмаган.
Мамбеталиев ким?
Мамбеталиев 2005 йилга қадар собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг тансоқчиси бўлган. Уни криминал авторитет Риспек Акматбаев билан алоқаси борлиги айтилади.
«Азаттык» радиосиннг маълумоти бўйичаа, у уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси деб ҳисобланиб, 2005 йили саккиз кишини ўлдириш айби билан жавобгарликка тортилган. Суд уни умрбод озодликдан ажратган.
Мамбеталиевнинг қариндошлари ва адвокатлари унинг айби йўқлигини айтишиб, 2010 йили бу иш янги очилган вазиятар бўйича қайта кўрилган. У иш қайта тергов қилингандан кейин қўйиб юборилган.