24.kg нашри Алмазбек Атамбаевнинг ишига тиркалган суратни эълон қилди. Собиқ президент 8-августда ўз ихтиёри билан ҳукуматнинг қўлига тушиб бериб, куч ходимларининг ҳамрохлигида Қўйтошдаги уйидан кетган.
Атамбаев МҲДҚга етказилиб сўроқ берган. Биринчи май туман суди уни 26-августгача қамоқда қолдирди.
Собиқ президентнинг адвокати Сергей Слесарёв 24.kgга маълум қилишича, Атамбаевга Батукаевни қонунсиз бўшатиш ишида коррупция бўйича айб қўйилган.
Атамбаевнинг уйини штурмга олиш бўйича махсус операция 7-августда бошланган, аммо ўша куни собиқ президентни қўлга олишдан натижа чиқмаган.
8-август куни тунда Ала-Тоо майдонида ярим соат ичида 1000 нафар одам йиғилган. Уларнинг кўпчилиги журналистларга нисбатан агрессив кайфиятда бўлишган. Милиция шовқин гранаталарини қўлланиб уларни бир соатдан кейин қувиб тарқатган. Қўлга олинганлар ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.
Атамбаевни тарафдорларининг милиция билан тўқнашуви юз берган икки кун давомида 90дан ортиқ киши жабрланиб, бир спецназчи ҳалок бўлган.