Кун сурати: Бабанов Қирғизистонга қайтиб келди

134
Омурбек Бабанов аэропортда тарафдорлари билан учрашмоқда

Президентликка собиқ талабгор Омурбек Бабанов 9-августда Бишкекнинг «Манас» аэропортига келиб қўнди. Уни аэропортда 200га яқин тарафдори кутиб олди.

«Қайтиб келганимдан қувончдаман. Қўллаганинглар учун ҳамманглардан миннатдорман», — деди Бабанов тарафдорларига.

8-августда МҲДҚ Бабанов Қирғизистонга қайтиб келадиган бўлса қўлга олинишини билдирган. У икки жиноят иши бўйича айбланувчи қатори ўтмоқда — «миллатлараро низо қўзиш» ва «ҳукуматни куч билан босиб олишга ва оммавий тартибсизликларни тайёрлаш» айблари бўйича. Аммо иккинчи иш ҳозирча тўхтатилган.

Аввалроқ, 2019 апрелда Омурбек Бабанов Қирғизистонга қайтиб келишини хабар қилган. У қайтиб келмоқчи бўлган куни самолёт чиптасининг суратини эълон қилган. Бабановнинг тарафдорлари уни аэропортдан кутиб олишга уринишган, аммо у сафарини қайта тўхтатиб қўйган.

Бабанов 2017 йилдаги президентлик сайловида ҳукумат тарафдори Сооронбай Жээнбековнинг бош рақиби бўлган. Сайловда Жээнбековдан ютқазгандан кейин сиёсатчи Қирғизистондан чиқиб кетган. Кейинчалик унинг устидан жиноят иши қўзғалган.