Фарид Ниязов Қўйтошда спецназчиларни гаровга олиш факти бўйича қўлга олинди

500

Ички ишлар вазирлигининг матбуот котиби билдиришича, Фарид Ниязов «Альфа»нинг махсус тайёргарликдаги бўлинмасининг ходимларини гаровга олиш факти бўйича қўлга олинган.

Атамбаевнинг вакили Кундуз Жолдубаева Ниязов қўлга олинганини тасдиқлади. Унинг айтишича, у 48 соатга вақтинча сақлаш жойига киргизилган. Жолдубаеанинг ўзи эса гувоҳ қатори сўроққа олиниб, қўйиб юборилган. Аммо 9-августда соат 12да қайта сўроққа чақирилган.

«Сўроқда спецназчиларни ҳеч ким гаровга олмаганини, аксинча уларнинг ғазабланган одамлар гуруҳидан қутқариб қолишганини айтдим. Фарид Ниязовнинг эҳтиёт чораси кўриб чиқилгани йўқ. Ишни ИИВнинг тергов бошқармаси ўтказмоқда», — деди Жолдубаева.