«Форум»нинг биноси қамоққа олинди — «Апрель» телеканалининг иши тўхтатилди

497

Терговчи спецназнинг ҳамроҳлигида Бишкедаги «Форум»нинг биносига таҳминан соат 19:40да келган. улар ҚСДПнинг вакилига Биринчи май туман судининг бинони ҳибсга олиш бўйича қарорини кўрсатишган.

Шундан кейин спецназнинг зобитлари «Апрель» телеканалининг идорасига кириб боришиб, журналистларга ва олиб борувчиларга бинодан бир неча дақиқанинг ичида чиқиб кетишлари кераклигини билдиришган.

«Бизга курашишга имконият беришмади. Спецназ кириб, “Бу ерда чиқиб кетинглар. Чиқинглар ёки биз сизларни чиқарамиз” деб айтди. Жамоанинг [ҳавфсизлигини] таваккалга сола олмадикю Эфирсиў ҳам ишлайверамиз», — деб билдирди «Апрель»нинг директори Дмитрий Ложников.

Махсус йзналишдаги бўлинманинг ходимлари журналистларни бинодан чиқариб, телеканалнинг идораси ўрин олган қаватдаги барча хоналарга муҳр босишган.

«Клооп» Ички ишлар вазирлигини ҳам, Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг матбуот хизмати билан ҳам боғлана олмади.

Аммо ИИВ «Апрель»нинг мулкига арест қўйиш судгача ишлаб чиқиш билан боғлиқ бўлганини хабар қилган.

«Қирғизистон қонунларига кўра бўлажак тергов иш-чоралари асосида Атамбаевнинг тарафдорлари сўроққа олинади», — деб айтилади ИИВнинг билдирувида.

«Апрель» телеканалини журналистларининг маълумоти бўйича, спецназнинг рейди асосида «Европа Плюс» радиосининг ва «7 канал»нинг ишлари ҳам тўхтаб қолган.

Телеканални ишининг тўхтатилиши собиқ президент қўлга олинган куннинг эртасига бўлди. «Апрель» Атамбаевга тегишли ва унинг  Сооронбай Жээнбеков билан бўлган келишмовчилиги вақтида собиқ президентнинг позициясини ёритиб турган.