Атамбаев ва куч хизматларининг ўртасидаги тўқнашув. Воқеа жойидан фоторепортаж

557
Атамбаевнинг тарафдорлари Кўк-Жарда ўрнатилган блокпост ёнида. Кейинчалик митингчилар махсус кучлар турган мазкур колоннани бузиб ўтишди. Дмитрий Мотиновнинг «Клооп» учун олган сурати.

Бишкеклик фотограф Дмитрий Мотинов Қўйтошда ва пойтахтда 8-августда махсус куч ишлатар тизимлар ва фуқаролар ўртасида юз берган тўқнашув ҳудудида бўлди.

Махсус «Клооп» учун у куннинг муҳим ҳолатларини суратга олиб келган: тўсилган йўллар, Атамбаевнинг ғазабланган тарафдорлари, юзлаган махсус бўлинма ходимлари, тутун ва ёнғин.

Қўйтош қишлоғининг ичидаги куч ходимларининг сафи. Бу йўл Атамбаевнинг қароргоҳига олиб боради. Дмитрий Мотиновнинг «Клооп» учун олган сурати
Атамбаевнинг тарафдори «Форум» биносининг олдида. Кейинчалик бу митинг ўтмай қолган. Дмитрий Мотиновнинг «Клооп» учун олган сурати
Атамбаевнинг тарафдорлари Кўкжардаги тўсиқ ёнида. Кейинчалик митингчилар махсус бўлинма ходимларидан иборат сафни бузиб ўтишди. Дмитрий Мотиновнинг «Клооп» учун олган сурати
Спецназчилар гуруҳининг Қўйтошдаги блокпостларга келган вақти. Дмитрий Мотиновнинг «Клооп» учун олган сурати
Атамбаевнинг тарафдорлари махсус бўлинма ходимларини суриб чиқаришга харакат қилиб Қўйтошнинг ички йўлида сомон ёқишди. Дмитрий Мотиновнинг «Клооп» учун олган сурати
Спецназчи Атамбаевнинг тарафдорлари билан тўқнашув вақтида кўзидан жароҳатланди. Икки кун давом этган тўқнашувда жам 98 киши жабрланган. Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, уларнинг ичидан 24 нафари ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари. Дмитрий Мотиновнинг «Клооп» учун олган сурати
Қўйтошга кетувчи йўлда жойлашган Қирғизистоннинг йиртилган байроғи. Атрофни Атамбаевинг тарафдорлари ёққан ғилдираклардан чиққан тутун қоплаган Дмитрий Мотиновнинг «Клооп» учун олган сурати
Қўйтош ичида куч тизимларидан тузилган саф. Милиционерларни олиб келган автобуслар Атамбаевнинг тарафдорларининг йўлини тўсишмоқда. Ғазабланган митингчиларни тарқатиш учун куч тизимлари қўлланган ёруғ-шовқинли гранаталарнинг фониданги тутун. Дмитрий Мотиновнинг «Клооп» учун олган сурати
Қўйтошга яқинлашган Атамбаевнинг тарафдорлари йўлни тўсиш учун ғилдиракларни ёқиб юборишди. Дмитрий Мотиновнинг «Клооп» учун олган сурати
Спецназчилар Ала-Тоо майдонида митингчилар билан тўқнашувдан кейин Бишкек кўчаларида назорат ўтказишмоқда. Қувиб тарқатилган митингчилар қочиш вақтида чиқинди челакларини ёқиб юборишган. Дмитрий Мотиновнинг «Клооп» учун олган сурати
Ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари Ала-Тоо майдонидаги митингчилар билан бўлган тўқнашувдан кейин Бишкекнинг марказий кўчаларида назорат ўтказиш вақтида дам олиб ётишибди. Дмитрий Мотиновнинг «Клооп» учун олган сурати