МҲДҚ жабрланган ҳарбийларни даволаш учун маблағ тўплаётганини инкор қилди

428
Атамбаевнинг тарафдорлари билан бўлган тўқнашувда махсус хизмат зобити кўзидан жароҳатланган. Жанжалда жами 98 киши жабрланган. Бош прокуратуранинг маълумоти бўйича, жабрланганларнинг 24 нафари ҳуқуқ тартибот органларининг ходими бўлган. Дмитрий Мотиновнинг Kloop.kg учун олган сурати

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси хабар қилганидек, собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг уйини штурмга олиш вақтида жабрланган зобитлар учун дори-дармон олишга пул тўплаш тадбири ўтказилмаган.

«Ҳозирда Қўйтош қишлоғида ярадор бўлган ходимларнинг бари ҳар томонлама тиббий ёрдам олишмоқда ва керакли дори-дармонлар билан таъминланган», — деб айтилади махсус хизматнинг билдирувида.

МХДҚ қирғизистонликларни «ярадор бўлган ходимларга эҳтимолий ёрдам тўплаш акцияларига қатнашмасликка ва ишонмасликка» чақирди.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг уйини штурмга олиш 7-августда бошланган. Уни қўлга олишга йўналтирилган биринчи харакат муваффақиятсиз бўлиб, ўтурм вақтида спецназнинг бир ходими ҳалок бўлиб, ўнлаган одам ярадор бўлган.

Атамбаев ҳукуматга 8-августда бир қатор сўзлашувлардан кейин таслим бўлган. Уни МХДҚга сўроққа олиб боришиб, сўнгра коррупция бўйича айб қўйиб 26-августга қадар қамоқда қолдиришган.

Икки кун давом этган Қўйтошдаги жанжалда деярлик 100 киши турли оғир даражадаги жароҳатларни олишган.