Суд умрбод озодликдан маҳрум қилинган Азимжон Асқаров ишини қайта кўриб чиқади

567
Азимжон Асқаров. Сурат: ЖИДХнинг матбуот хизмати

«Бир Дунё — Қирғизистон» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти маълум қилишича, ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг иши Чуй вилоят судида қайтадан кўриб чиқилади. Ишнинг кўрилиши ҳозирча 30-июлга белгиланди.

Суд йиғини 16-июлга белгиланган, аммо барча судьялар процессга қатнаша олмагани учун жилдирилган.

Асқаровнинг иши 2019 йилнинг 1-январидан бошлаб кучга кирган янги Жиноий кодекс сабаб кўрилмоқда.

Аввалроқ саккиз халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Евроиттифоқнинг ҳавфсизлик бўйича Олий вакили Федерике Могеринига хат йўллаган. Улар Могеринидан Қирғизистонга қилган сафари асносида ҳукумат билан Асқаровнинг ишини муҳокама қилишни илтимос қилишган. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларининг баёнотида Асқаровнинг соғлиги ёмонлашаётганини ва уни бўшатиб, даволанишга жўнатиш кераклиги айтилган.

Могерини Қирғизистонга бўлган сафари вақтида Асқаровнинг иши «муҳокама босқичида» эканини билдириб, аммо сўзлашувлар бўйича очиқлик киритмаган.

Алмазбек Атамбаевнинг президентлиги вақтида ҳукуматдагилар Асқаровнинг айбдор эканига ишонишган. Унинг АҚШ давлат департаменти томонидан мукофотланиши халқаро жанжални пайдо қилган. Оқибатда давлатлар ўртасидаги хамкорлик бўйича икки томонлама базавий келишув бекор қилинган.

2017 йилнинг ноябрида ҳокимиятга елган президент Сооронбай Жээнбеков Асқаровнинг иши бўйича жамоатчилик олдида ҳозирча изоҳ бергани йўқ.

Судланган ҳуқуқ ҳимоячиси

Асқаров — этник ўзбек, Қирғизистон жанубидаги ҳуқуқ ҳимоячиси. У милиция тарафидан амалга оширилган қийноқлар бўйича суриштирувлари ортидан машҳур бўлган. 15 йилдан бери ўзининг  «Воздух» («Ҳаво») ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотини бошқариб келган.

Уни 2010 йилнинг 15-июнида Қирғизистон жанубидаги миллатлараро жанжал вақтида қўлга олишган. Ҳуқуқ ҳимоячисига «Оммавий тартибсизларни уюштириш», «Миллатлараро низо қўзиш» ҳамда «Одам ўлдиришга иштирок» моддаси бўйича айб қўйилган. Суд Асқаровни 2010 йилнинг охирида умрбод озодликдан ажратганига қарамай ҳуқуқ ҳимоячиси айбини тан олмаган. У билан бирга яна саккиз киши судланган.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича комитети 2016 йили Қирғизистон ҳукуматига Асқаровнинг ишини қайта кўриб чиқиб, қамоқдан бўшатишга маслаҳат берган. Бу маслаҳат қисман бажарилган, аммо иш қайта кўрилгандан кейин Чуй вилоят суди ҳуқуқ ҳимоячининг умрбод озодликдан ажратган ҳукмни кучида қолдирган.

Шундан кейин БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий комиссари Зейд Раад аль-Хуссейн Чуй вилоят судининг ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни умрбод озодликдан ажратиш бўйича ҳукми БМТнинг Инсон ҳуқуқи бўйича комитетининг қарорига «зид келишини» айтган.