«Хомлайн»нинг 20 мингча абоненти интернетсиз қолди

66

«Хомлайн» интернет провайдерининг  вакиллари «Клооп» билдиришича, уларнинг абонентларида юқоридаги «Элкат» провайдерида 14-июлда бўлган авария сабаб интернетга уланишда муаммолар туғилмоқда.

«Бизнинг инженерлар бузилган жойни бир неча марта тузатишган. [...] Бу таҳминан 15-20 минг абонентларимизга ўз таъсири кўрсатди», — деб айтди «Хомлайн»нинг вакили.

Интернетга уланиш бўйича муаммолар 15-июлда ҳам давом этган. Компаниядан айтиб беришларича, бунга узлуксиз электр қувват манбаининг ўчиб қолгани боис компаниянинг ускуналари электр қувватисиз қолгани сабаб бўлган.

«Хомлайн» вакилига кўра, «Қирғизистоннинг ярми» инткернетдан фойдалана олмай қолган. Аммо бошқа интернет провайдерларининг абонентлари ҳозирча узилишлар бўйича шикоят қилишганича йўқ.

«Дизель» онлайн форумининг фойдаланувчилари «Хомлайн»нинг интернетидагина муаммолар бўлмоқда деб ёзиб чиқишган. Улар провайдерларнинг техник ёрдами билан алоқага чиқиш қийин бўлаётганидан норози бўлишган.

«Хомлайн»дан тушунтирилишича, компаниянинг телефон серверлари «Элкат»нинг дата марказида жойлашгани учун, улар ўз фойдаланувчиларига техник ёрдам кўрсата олишмаган. «Хомлайн» вакилининг айтишича, уларнинг дата маркази электр қувватисиз қолган.

«Элкат»дан 15-июлда ускунанинг қайта бузулгани бўйича маълумотни инкор қилишди. «Авария бўлган, бироқ уни 14-июлда, соат 16:00га яқин хал қилишган. Бизда ҳозир бундай муаммо йўқ. “Элкат”нинг мижозларидан ҳам шикоятлар йўқ», — деб билдиришди компаниядан.

«Хомлайн» вакили ваъда қилганидек, интернет йўқ бўлгани сабаб ўз мижозлари учун абонент тўловини қайта ҳисоблаб беришади — бунинг учун абонентлар техник ёрдамга мурожаат қилиши керак.