Ҳукумат раҳбарининг матбуот котиби Адилет Султаналиев билдиришича, премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев самара бермаган ҳар бир ҳукумат аъзосининг истеъфосини асосли деб ҳисоблайди.
У бундай баёнотни иқтисод ва қишлоқ ҳўжалиги вазирлари истеъфога кетгандан кейин қилди.
«Ҳукумат аъзолари ижро ҳукуматининг фаолияти учун премьер-министр сиёсий жавобгарлик олишини яхши билишади. [...] Абилгазиев бундан кейин ҳам ҳукуматнинг ишлай олмаган аъзоларини хизматдан олишда давом этмоқчи», — деб билдирди Султаналиев.
Султаналиев қўшимча қилишича, Абилгазиев амалдорларни лавозимларидан бўшатиш бўйича қарорни ҳар томонламан ўрганилгандан кейин ва «бунга қадар қилган ишларига, қайси бир партияга аъзо эканига ҳамда сиёсий кўз қарашига қарамай» қабул қилади.
Султаналиевнинг айтишича, вазирлар кабинетининг раҳбари вазирларнинг олдида аниқ мақсадларни қўйган ва натижаларни талаб қилмоқда, айни вақтда муассасаларнинг барини раҳарларига сиёсий қўллов кўрсатилмоқда. Ҳукуматнинг ҳар бир аъзоси ўз иш йўналиши учун шахсан жавобгарлик олади.
Матбуот котиби президентнинг режаларини ишга ишришини ва ўз дастурини ишга ошириш учун парламент билан яқин алоқада бўлаётганини таъкидлади.
Истеъфо ва ишдан бўшатишлар
Иқтисод ва қишлоқ хўжалик вазирларининг истеъфолари уларнинг ишлари парламент ва жамоатчилик тарафдан танқид олиниши ортидан бўлди.
Иқтисод вазирлигининг раҳбари Олег Панкратовни ўлканинг ҳудудларида сармоялар келмай қолгани учун қаттиқ танқид қилишган. Қишлоқ ҳўжалиги вазирини эса деҳқонларга картошка экишни таклиф қилгани учун танқид қилишган, чунки кузда картошкага бўлган баҳо ўз тан нархидан ҳам тушиб кетган.
Бундан ташқари, май ойида давлатга қарашли «КТ Мобайл» компанияси атрофида чиққан жанжаллар ортидан бир неча истеъфолар бўлган. Унда очи ҳукумат котибиятининг раҳбари Иманкадир Рисалиев ҳамда Давлат технологиялар давлат қўмитасининг раҳбари Бакит Шаршембиев истеъфога кетишган. Шунингдек премьер-министр ўз аппарат раҳбари билан унинг ўринбосарини ишдан бўшатган.
«КТ Мобайл» компаниясига боғлиқ жанжал ижтимоий тармоқларда фирма раҳбариятининг жуда катта маоши бўйича маълумот пайдо бўлгандан кейин бошланган. Бундан ташқари, Иманкадир Рисалиевнинг ўғли «КТ Мобайл»нинг директор ўринбосари бўлгани маълум бўлган. Рисалиевнинг оиласи эса Мухаммедкалий Абилгазиев билан қариндош бўлиб чиққан.