«Тажрибаси бўлиши керак». Абилгазиев қишлоқ ҳўжалик вазири хизматига ёш тадбиркорни қўлламади

527
Тилек Токтогазиев. Сурат: фейсбукдаги шахсий саҳифасидан

Премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев тадбиркор Тилек Токтогазиевнинг қишлоқ ҳўжалик вазири хизматига номзодини қўлламади.

«Тилек Токтогазиев — янги кўз қарашдаги янги ёш тадбиркор. Иссиқхона тармоғидаги бизнесда ишлайди. Аммо мен ёшликдан ва билимдан ташқари, тажриба ҳам бўлиши керак деб ўйлайман», — деб билдирди ҳукумат раҳбари.

Вазирлар кабинетининг етакчиси кадрларни танлашда номзоднинг ёшлигинигина қараш бўлмайди деб ҳисоблайди. Абилгазиев қишлоқ ҳўжалик вазири хизматига муассасанинг ҳозирги ўринбосари Эркинбек Чодуевнинг номзодини кўрсатди.

Токтогазиев премьер-министрнинг қарорига Чодуевни КТРКда очиқ дебатга чақириш билан реакция қилди.

«Афсуски премьер-министр тизимнинг одамини қўллади. У киши 5 йилдан бери Қишлоқ ҳўжалик вазирлигида вазир ўринбосари бўлиб ишлаб юрган. Кризисга олиб келган жамоа. Булар жамвобгарликни олиши керак», — деб ёзган тадбиркор.

Тилек Токтогазиев ўз номзодини 24-майда таклиф қилган. У «Яшил ҳўжалик» агрохолдингига асос солиб, етти йилдан бери ўзининг бизнесини ишлатиб келмоқда.

Бизнесмен қишлоқ ҳўжалик вазирлик хизматига билдирув топширмоқчи. Унинг номзодини «Бир Бол» фракцияси қўллаган эди.

Токтогазиев қишлоқ ҳўжалигини томири билан ислоҳ қилишни таклиф қилган. У биринчи навбатда вазирликда тўлиғи билан аудит ўтказиб, муассасанинг 5000 ходими қанчалик самарали эканини текширишни истаган.

Шунингдек тадбиркор маҳаллий деҳқонларнинг маҳсулотларини чет ўлкага чиқаришни режалаштириб, Nestle компаниясига яшил емишларни Қирғизистондан сотиб олишни таклиф қилган.

Қишлоқ ҳўжалик вазирлигининг собиқ раҳбари Нурбек Мурашев истеъфога 23-майда кетган. Унинг истеъфосидан бир-икки кун аввал тадбиркорлар Мурашевга «Қора калош» мукофотини бериб, уни бошқа вазирларнинг ичидан  «энг самарасиз» деб аташган.

У деҳқонларга картошка экишни таклиф қилгани учун танқидга олинган, чунки кузда картошканинг баҳоси беш сомгача тушиб кетган.