Депутатлар йўл қоидасини бузганлик учун жарима миқдорини камайтиришни таклиф қилишди

448

Парламентнинг депутатлари Улугбек Ормонов ва Алтинбек Жунус ўғли айрим йўл харакати қоидаларининг бузилиши учун жарима миқдорини уч мингдан минг сомга камайтиришни истайди.

Бунинг учун депутатлар қонун лойиҳасини тайёрлашиб, уни 28-май куни жамоат муҳокамасига чиқаришган.

Ҳужжатга кўра, жарималарни минг сомгача камайтириш қуйидаги қоида бузарликлар учун таклиф қилинмоқда:

  • тўхташ чизиғида харакатланиш;
  • машиналар ўртасида ҳавфсизлик оралиғини сақламаслик;
  • йўлчироқнинг тақиқловчи белгиси ёки тартибга солувчининг харакатларига бўйсунмаслик;
  • тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш.

Парламентарийлар жарималарни «адолатлилик принципи асосида» камайтириш керак деб ҳисоблашади.

2019 йилнинг 1-январидан бошлаб кучга кирган Бузишлар ҳақида кодексга ёзилишича, йўлчироқнинг қизил белгисида туриб тўхташ чизиғидан ўтиш билан ҳайдовчининг тўхташ ва тўхтаб туриш талабларини сақламагани учун минг сом жарима кўзда тутилган.

Аммо парламент февраль ойида Кодексга ўзгартиришларни киритиб, жарималар миқдорини уч минг сомгача кўтарган. Шунингдек ҳукумат агар ҳайдовчи жаримани 15 куннинг ичида тўлайдиган бўлса  50% арзонлатув имтиёзини ҳам киргизган. .

Жарима пулларнинг миқдори кўтарилгандан кейин айрим депутатлар ва фаоллар мамлакатда ойлик ҳақи оз бўлгани сабабли жарималарнинг ўлчовини камайтиришни талаб қилиб чиқишган. Ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиев ҳам ишчи гуруҳ жарима пулларининг миқдорини асослилигини кўриб чиқишни топширган.