Ҳуқуқ ҳимоячиси Калича Умуралиева «Шаҳардаги парклар» ишхонасига етакчи бўлиб тайинланди

447
Калича Умуралиева. Сурат: Эрнист Нурматов / RFE / RL

Бишкекнинг ҳукумати ҳуқуқ ҳимоячиси «Биздин укук» ташкилотининг етакчиси Калича Умуралиевани «Шаҳардаги парклар»нинг директорлигига тайинлади.

«Мен “Шаҳардаги парклар” муниципал ишхонасининг директори қатори шаҳарликларнинг ёқимли шароитга бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қиламан. Ҳар бир ходим, давлат органларининг ва муниципал органларнинг ходимлари Конституцияни ва фуқароларнинг ҳуқуқларини баланд тутиши керак», — деди Умуралиева «Клооп»га.

Ҳуқуқ ҳимоячининг айтишича, уни ишга шаҳар ҳукумати чақирган. Унинг таҳмини бўйича, бу у бошқарган жамғарманинг фаолиятига боғлиқ.

«Биз (“Биздин укук” ташкилотининг ходимлари) шаҳримизнинг барча яшил ҳудудларида тадқиқ ишларини ўтказиб,  “Бишкекнинг яшил ҳудудлари” китобини чиқардик. Китобда ҳар бир сайлгоҳни ва унинг ўзига хослик тарихини ҳикоя қилиб бердик. Балки, бу соҳадаги муаммолар ҳақида биздан яхши ҳеч ким билмаса керак», — деди у.

Калича Умуралиева фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, Бишкекдаги яшил ўсимликлар билан сайлгоҳларни сақлаш учун курашувчи «Биздин укук» ташкилотини бошқаради. Умуралиева ва унинг ходимлари бир неча бор яшил ўсимликларни ҳимоя қилиш митингларига чиқишиб, ундан ташқари, шаҳарни ўзгартириш бўйича жамоат тингловларининг барига фаол қатнашиб келган.