Карамушкина Жээнбеков, Матраимов ва Абилгазиевни оилаларининг мулкларини олиб қўйишни талаб қилди

424
Ирина Карамушкина. Сурат: Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати

Парламентнинг депутати ва собиқ президент Атамбаевнинг яқин тарафдорлари Ирина Карамушкина 27-майда «Матраимовлар ва Жээнбековларни оиласининг бойликларини» олиб қўйишни талаб қилди.

Шунингдек у ҳозирги  премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев «аниқланмаган маълумотлар бўйича» Иссиқкўлдаги қиймати 400 минг долларга яқин маблағни ташкил қилган икки коттежнинг эгаси эканини айтди.

Ирина Карамушкина Kaktus.Media нашрига берган интервьюсида унинг талаби 24-майда 5 йилга судланган Атамбаевнинг яна бир яқин тарафдори ҳамда унинг собиқ тансоқчиси Дамир Мусакеевга қарши чиқарилган суд ҳукмига бўлган  реакция эканини билдирган.

«Бу партия ва шахсан ўзим учун ортиқча бўлди, биз энди жиддий маҳолифатга ўтмоқдамиз [...] Асилбек Жээнбековнинг ва Жээнбенковларнинг бошқа яқин қариндошларининг, ака-ука Матраимовларнинг, Абилгазиевларни бойликларининг барини ошкора кўрсатишсин», — деди Карамаушкина.

Президентнинг матбуот котиби Толгонай Стамалиева Карамушканинг билдируви ҳақида ҳеч нарса билмаганини «Клооп»га маълум қилди.

«У бир ерга расмий мурожаат қилибдими? Бу унинг фейсбукдаги эркин пости», — деб изоҳ берди Стамалиева депутатнинг билдирувига.

КДСПнинг билдируви

КСДП президент Сооронбай Жээнбековга 25-майда ҳам мурожаат қилиб, унда президент Райимбек Матраимовни «ошкора ҳимоя қилмоқда» деб билдирган . Матраимов — божхона хизматининг раҳбар ўринбосари, журналистлар ундан декларацияга киритилмаган мулкларни аниқлашган.

«Матраимов божхона тизимини бошқаришда давом этмоқда, эн нуфузли ахборот воситаларини қўлга олмоқда, хатто, ўлканинг собиқ президентини ошкора таҳдид қилмоқда», — деб билдиришди КСДПдан.

Уни 2017 йили ўша вақтда премьер-министр бўлиб турган Сапар Исаков хизматидан олган, аммо Матраимов судда бу қарорнинг устидан шикоят қилиб, натижада Олий суд унинг ишдан бўшатилганини ноқонуний деб топган.

Шунингдек социал-демократларнинг баёнотида ҳозирги ҳукумат коррупцияга қарши кураш ниқобида сиёсий рақибларига тазйиқ кўрсатаётгани айтилади.

Жээнбековнинг ўзи эса коррупцияга қарши кураш баҳонасида сиёсий рақибларидан ўч олмаслигини бир неча бор билдирган.