Бишкек ШИИБи КСДПнинг аъзоси Эрмек Океновнинг мурожаати бўйича тергов ишини тўхтатди. У 13-май куни уйимга «ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари автоматлар билан кириб келиб», турмуш ўртоғимни тергов қилишган деб билдирган. Сўроққа олишга Окенов эҳтимолий қиз зўрлашда гумон қилиниши сабаб бўлган. Милиционерлар борган вақтда КСДПнинг сиёсий кенгаши аъзоси ўз уйида бўлмаган.
Окенов милицияга ариза ёзгандан кейин ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари унинг қўшниларидан сўрашган. Улар Океновни уйининг ёнидан ҳеч қандай машиналарни ва формали шахсларни кўрмаганликларини билдиришган.
Бундан ташқари, яқиндаги чорраҳада ҳам милиция машиналари кузатилмаган — милиционерлар ташқи видеокузатув камераларидаги ёзувларни текширгандан кейин шундай хулосага келишган.
Шунингдек ҳуқуқ тартибот органлари Бишкекнинг қайсидир РИИБсида Элдар Мукашев ишлайди деган маълумотни инкор қилишди — Океновнинг турмуш ўртоғига эҳтимолий қуролли милиционерлар билан бирга келган киши ўзини шундай таништирган экан.
«Тергов харакатларининг натижаси бўйича, Океновнинг ва унинг турмуш ўртоғининг важлари тасдиқланмаган ва жиноят йўқлиги сабаб судгача текширув тўхтатилди», — деб айтилади милициянинг билдирувида.
Эрмек Окенов — КСДПинг 2007 йилдан бери аъзоси. У КСДПга қарашли ёшларнинг ташаббусини қўллов бўйича комитетни — партиянинг собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қўллаётган қисмини бошқаради.
«Охирги вақтларда партияда фаол ишлаяпман, кунига ўнлаган янги аъзоларни жалб қиламан, янги платформаларни тузаман, партиянинг оммавий тадбирларини ўтказаман [...] айни шу ҳукумат мендан ўч олишга қарор қилди», — деб ёзган Окенов 13-майдаги воқеадан кейин.