Ҳукумат кам таъминланган оилалар учун ҳусуси бола боғчалар  нархининг ярмини тўлаб беради

619

Маориф вазирлиги билдиришича,  1-июндан бошлаб Бишкекда мактабгача таълим бериш имкониятини кенгайтириш бўйича ижтимоий лойиҳа бошланади. Давлатнинг таклифи бўйича, агар ҳусусий бола боғча болани ижтимоий қўлловга муҳтож оиладан қабул қилса, давлат бола боғчанинг кўрсатган хизматлари учун тўловларнинг ярмини ўзи тўлайди.

Ҳозир Маориф вазирлиги лойиҳага қатнашишга ҳусусий бола боғчалар орасида танлов ўтказмоқда.

Вазирликка кўп фарзандли (беш ёки ундан кўп) ҳамда кам таъминланган оилалар билдирув жўната олишади. Агар оила боқувчисидан ажраб қолса ва у оиланинг даромади 12 минг сомдан кам бўлса, у давлат ёрдамини олиши мумкин. Бу имтиёзлар ота-оналари I ёки II гуруҳдаги ногирон бўлган ҳамда даромади 12 минг сомдан кам бўлган болалар учун ишлайди.

Билдирувнинг формаси ҳамда керакли ҳужжатларнинг рўйхатини Билим бериш вазирлигининг сайтидан тапиш мумкин. Лойиҳа уч ёшдан беш ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган.

Статистика бўйича, Қирғизистонда мактабгача таълимни беш боланинг бирисигина ола олади. Бунга бола боқчаларнинг етишмаслиги сабаб. Давлат бола боғчалари ҳам ортиқча тўлган ва айрим оилаларга ўз навбатини йиллаб кутишга тўғри келади.

Мазкур муаммони хал қилиш мақсадида давлат 90-йиллари ҳусусийлаштирилган бола боқчаларнинг биноларини аста-секин ўзига қайтармоқда.