Ҳисоб палатаси Маориф вазирлигидан 21 млн сомлик камомад топди

566

Ҳисоб палатаси аудиторлорининг маълумотига кўра, вазирлик 8,8 млн сом миқдоридаги маошларни асоссиз тўлаган ва 1,5 млн сомлик моддий материаллар ва пул маблағларини ҳисобдан чиқариб ёзган.

«Ойлик тўлашда кўплаган камчиликлар қуйидагиларда аниқланди: марказий аппаратда, Миллий тест марказида, Ночор эшитувчилар учун №21 Респулика махсус мактаб интернетида  [ва бошқа мактабларда]», — деб айтилади Ҳисоб палатасининг маълумотида.

Шунингдек муассаса Маориф вазирлиги ўз мақсадига етмай қолган тадбирларга 1,3 млн сомни фойдасиз ишлатиб, меъёрдан ортиқ, 12,5 млн сомга товарларни ва хизматларни сотиб олгани аниқланган.

Маориф вазирлигидан билдирилишича, аниқланган камчиликлар бюджетнинг 0,07 фоизинигина тузади — ведомствога 29 млрд сомдан ортиқ маблағ бўлинади, молиявий камомад бўлгани 21 млн сомга топилган.

Маориф вазирлигининг маълумотига кўра, 21 млн сомнинг ичидан 8,6 млн сомни қайта тиклашга тўғри келмай қолган. Айни вақтда муассаса давлат бюджетига 7 мон сомдан бир оз ортиқ маблағни қайтарган.

Вазирликдан «бўлинган маблағларнинг сарфланишига тўхтовсиз текширув ва назорат» ўтказилмоқда деб билдиришди.