АҚШ давлатлардаги жинслар тенглиги рейтингида Қирғизистондан бир поғона паст ўринни эгаллади. Қирғизистондаги аёллар ҳуқуқи учун курашувчи ташкилотлар қонун барча жинс вакилларига тенг ҳуқуқ бергани билан, халқ орасида маиший дискриминация борлиги айтишмоқда.
Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот «Соушл Уотч» индексига кўра, Қирғизистондан 0,01 озроқ балл тўплашга эришган АҚШ 50 ўринга лойиқ топилган.
Қирғизистон 0,73 балл эгаллаб 168 мамлакат ичида 44-чи поғонадан жой олди. Ташкилот рейтингига мувофиқ, ўртача халқаро рейтинг 0,56 баллни тузади.
АҚШ икки ўлчов — иқтисодий фаоллик ҳамда аёллар ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш бўйича Қирғизистондан ортда қолди. Бироқ индексда таълим олишга бўлган имкониятлар бўйича АҚШда аҳвол Қирғизистондан кўра яхшироқ экани кўрсатилган.
«Маорифда жинслар тенглиги индекси аёллар ҳамда эркакларнинг таълим даражасидаги тафовутларга қарайди. Иқтисодий фаоллик эса жинсларнинг ишга ўрнашиш ҳамда даромаддаги фарқини ўз ичига олади. Аёллар ҳуқуқ ҳамда имкониятларининг кенглиги уларнинг юқори лавозимлар — парламент, бошқарувчи органларда кўрсатилганини ҳисобга олган», — дея ҳисоботга аниқлик киритади «Соушл Уотч».
Марказий Осиё давлатлари ичида Қирғизистон қўшни Қозоғистондан 0.02 балл озроқ жамлаб иккинчи ўринни эгаллади.
Айни пайтда, Марказий Осиё минтақаси рейтингда Африка, Жанубий Осиёни ортда қолдириб, Жанубий ҳамда Шимолий Америкага, Европа ва Шарқий Осиёга ўринни бой берди.
«Соушл Уотч» — дунёдаги фақирлик ҳамда жинсий тенгликни кузатиб борувчи Америка ташкилоти.
Қирғизистондаги жинслар тенглиги
«Центр помощи женщинам» маркази вакили Токчугуль Шайдуллаеванинг айтишича, Қирғизистонда гендер тенглиги ҳуқуқ базаси «жуда яхши ривожланган».
Унинг сўзларига кўра, таълим олишга бўлган имкониятлардаги муаммолар қишлоқ жойларида бор, лекин бу жинсий камситишдан эмас, балки қашшоқликдан келиб чиқади.
«Аёлллар ҳеч бир муаммосиз маориф тизимида таълим олишлари мумкин. Гендер тенгсизлиги муаммоси бизда йўқ», — деди Шайдуллаева.
Айни пайтда, Қирғизистонда даромад олиш даражаси бўйича аёллар эркаклардан ортда бораётганини, аёллар эркаклар олаётган маошнинг 67 фоизини олишларини айтади марказ ходими.
Қирғизистон омбудсмени институти қошидаги оиладаги зўравонлик ҳамда жинсий дискриминация бўлимининг таҳлил ҳамда мониторинг сектори бошчиси Гулмира Сарбашева сўзларига кўра, мамлакатда аёллар ҳуқуқлари «барқарор» қолмоқда.
«Иқтисодий фаоллик даражаси бугунги кунда ўрта ҳамда кичик бизнес билан аёлларнинг аксар қисми машғул эканини кўрсатмоқда. Бироқ ривожланган, катта бизнесда уларни кўриш қийин, чунки уларда ривожланиш учун шунчаки иқтисодий имкониятлар йўқ», –дейди Сарбашева.
Омбудсмен институти ходими сўзларига кўра, АҚШ ҳамда Европа мамлакатларидан фарқли ўлароқ Қирғизистонда аёлларнинг юқори лавозимларда ишлаш имкониятлари чегараланган.
«Ҳокимлар ўртасида бирорта аёлнинг йўқлиги ҳеч кимга сир эмас. Губернаторлар орасида ҳам аёллар йўқ», – дейди Гулмира.
Қирғизистон Омбудсмени Турсунбек Акун ишга олиш пайтида жинсий дискриминациялар кузатилишини қўшиб ўтди.
«Бошқарувчилар, директорлар ишга олиш пайтида қизларнинг ташқи қиёфасига, ёшига қарайдилар. Тажриба, таълимга эса унча эътибор бермайдилар», —дейди Омбусмен.
Зарема Султанбекова