Сузоқ районидан оқиб ўтувчи Кўк-Арт дарёси устига қурилаётган кўприк ҳукумат тарафидан 1980 йили қуриб топширилиши ваъда қилинганига қарамай, унинг қурилиш ниҳояси 2011 йил якунига тўғри келди. Янги кўприк дарёнинг икки тарафида яшовчи бир неча қишлоқ аҳолисини бирлаштиради.
Ўш ва Жалолободни қайта тиклаш давлат дирекцияси матбуот хизматининг хабар қилишича, узунлиги 60 метрга яқин кўприк қурилиши учун 56 миллион сом ажратилган.
«Кўприк узунлиги 54,6 метрни тузади», —деди дирекциянинг йўл ва кўприклар қуриш бўйича эксперти Сабиров.
Эксперт фикрича, кўприк қурилиши Кўк-Ёнғоқнинг бир неча қишлоқларида транспорт муаммосини ҳал қилади. Кўк-Арт дарёсининг ўнг тарафида Қизил-Туу, Қиз-Кўл, чап тарафида — Қара-Алма, Қурманбек, Кўк-Арт, Бағиш, Ленин қишлоқлари ва Кўк-Ёнғоқ шаҳри жойлашган.
Мазкур аҳоли пунктларида 100 мингдан зиёдроқ аҳоли истиқомат қилади.
«Бу икки тарафни боғловчи тўғри йўл йўқ. Кўприк ишга тушса икки тараф аҳолиси йўли 40 километрга қисқаради», —деди Сабиров.
Сузоқ райони ҳокими муовини Тўрўгелди Туркбаевнинг сўзларига кўра, янги кўприк қурилиши ёнғинга қарши кураш ва тез ёрдам хизматлари ишини тезлаштиради.
«МЧС, ёнғинга қарши кураш хизмати, район шифохонаси Октябр район марказида жойлашган. Агар кўприк қурилиб ишга топширилса ушбу муассасалар тезкорлиги янада ошади», —деди муовин Kloop.kg билан суҳбатда.
Ҳоким муовини кўприк қурилиши билан аҳолининг шунингдек йўл кирага бўлган ҳаражатларининг камайишини айтиб ўтди.
«Авваллари 127 километрни айланиб ўтиш керак бўлган бўлса, энди бу йўл 40-50 километрга қисқаради», —деди Туркбаев.
Аҳолининг ҳукуматга мурожаати
Ўш ва Жалолободни қайта тиклаш давлат дирекциясининг хабар қилишича, Сузоқ райони аҳолиси уларга кўприк қуриб бериш илтимоси билан бир неча марта мурожаат қилганлар.
«Маҳаллий оқсоқоллар 1980 йилдан буён кўприк қурилиши ваъда қилиниб келаётганини таъкидладилар. Акаев шахсан уч марта, Бакиев эса икки марта кўприк қуриб беришга ваъда берган», —деди дирекция матбуот хизмати.
Туркбаев аҳолининг кўприк масаласи бўйича айган норозиликлари ўринли эканини таъкидлаб, кўприк қўрилиши молиянинг йўқлиги сабаб тўхтаб турганини билдирди.
«Совет давридан буён бу масала кўтарилиб келаётган эди, лекин биз кўприкни аввалроқ битира олмагандик. Бюджетда пул йўқ эди», —деди ҳоким муовини.
Давлат дирекциясидан олинган маълумотларга кўра, кўприк 10 декабр куни қуриб ишга топширилади.