Ташкилотчи Шамшиддин ўғли Замирнинг сўзларига қараганда, у ташкил қилган гуруҳ 2000дан ортиқ имзо тўплаган, уларнинг истаги ўзбек ёзувчиси ва шоири Алишер Навоий номига қўйилган оромгоҳнинг бошқа номланишидир. Уларнинг фикрича, бундай ғоялар шаҳардаги миллатлараро муносабатни кескинликка олиб келади.
Ўш шаҳар Мэрияси қошидаги “Етакчилар мактаби” (Школа лидерства) ёшлар комитетининг иштирокчиси Шамшиддин ўғли Замирнинг фикрича, ўрта асрлар адиби Алишер Навоийнинг исми ўз тубан маъносини йўқотган.
Айрим ёшлар унинг хатто ким эканлигини билишмайди - дейди ташкилотчи.
Шамшиддин ўғли оромгоҳни “Ёшлар оромгоҳи” ёки “Тинчлик оромгоҳи” каби номланишини таклиф қилмоқда.
Унинг фикрича, оромгоҳ ўтган йилги миллатлараро тўқнашувда қурбон бўлганлар номига қўйилиш керак, чунки унда 400 киши қурбон бўлгандир деб айтиб ўтди.
Шамшиддин ўғлининг сўзларини Ўш шаҳар кенгаши депутати Авазбек Асанов қўллайди.
“Агар ёшлар буни ҳоҳласа, демак бу тўғри” - тушунтириб ўтди Асанов, лекин, оромгоҳни бошқа номлаш мурраккабдир. Алишер Навоий энг биринчи шоирлардандир (Kloop.kg таҳририяти Асанов ўз сўзида “энг биринчи туркий шоирлардандир” демоқчи эканини тушунади).
2000 имзо тўпланганига қарамай, ҳали бу масала шаҳар кенгаши йиғинида қараб чиқилмаган.
Ҳалқаро ташкилотлар томонидан Миллатчиликда бир неча маротаба айбланган Ўш шаҳар мэри Мелисбек Мирзақматовнинг пресс-маркази, бу нарса ташкилотчилар билан боғлиқ эмаслигини таъкидлаб ўтди.
Қайтадан номлаш равон ҳаётга (стабильность) таъсир кўрсатади
Сиёсатшунос Закир Чотаев оромгоҳни қайта номланиши фикрига қўшилмайди ва бу каби ишлар шаҳардаги равон ҳаётга ўз таъсирини кўрсатади деб айтиб ўтди.
Бугунки кунда ушбу савол Ўш шаҳридаги миллатлараро аҳволни оғирлаштиради, - деб ҳисоблайди Чотаев.
Бу фикрга Қирғизистондаги таниқли бўлган ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдирасулова қўшилади.
“Бир қанча йиллардан бери бу оромгоҳ Алишер Навоий номига аталиб келади. Айнан тўқнашувнинг бир йиллигига унинг номини ўзгартиришмоқчи – унинг қайта номланиши қандайдир маънога эгами?” – деб иккиланди ҳуқуқ ҳимоячиси.
“Навоийнинг номини ўчириб ташлаб биз ютмаймиз, балки юткизамиз” - деб билдирди Азиза Абдирасулова.
“Бундай йўл билан ўз ватанпарварлигини кўрсатмоқчи бўлган ёшлар бошқа усуллар билан ўз активлигини кўрсатишсин” - деб таъкидлайди Абдирасулова.
Аҳоли фикрлари
Ўшликлар ўзи бу фикрга ҳар хил қарайди. Уларнинг орасида шаҳарни умуман “қирғизлаштириш”ни қўллайдиганлар ҳам бор.
“Биз Қирғизистонда яшаганимиздан кейин ҳаммаёқ қирғиз тилида бўлиши керак” - дейди Ўш шаҳрининг яшовчиси Батма Абжамалова.
Унинг фикрига қарама-қарши фикрни ОшДУ талабаси Жазгуль Ааматжан қизи билдирди.
“Оромгоҳни бошқа номлашдан нима ўзгаради. Муаммолар ўзи етарли. Ундан кўра ўша оромгоҳни тозалаш каби масалаларни кўтаришмайдими” - деб ўз фикрини билдирди талаба.
Ўз исмини номаълум деб қолишини истаган ўшлик этник ўзбеклардан бири, ўтган йилги тўқнашувлардан сўнг кўп ўзбек маданиятига мансуб жойларни қайтадан номланганига ўз норозичилигини билдирди.
“Мен бунга қаршиман, ҳалиям ўзбек университетини бошқа номлашди (Ўш Қирғиз-Ўзбек Университети - таҳририят). Ўш шаҳрида ўзбек миллати учун ҳеч нарса қолмади” - деб арзланди у.
Туркий адабиётининг асосчиси
Алишер Навоий исмини Ўзбекистоннинг буюк шоирлари қаторига қўядилар, лекин унинг яшаб ўтган ерини аниқлаш жуда мураккаб бўлган, у XV асрда яшаб ижод қилган.
Навоий Хирот шаҳрида туғилган, ҳозирги замонавий Афғонистонда. Ўлик тил ҳисобланувчи чиғатой тилида ижод қилган, унга яқин ҳисобланувчи ўзбек ва уйғур тилларидир.
Навоий яшаган давлат Хуросон давлати, хозирги Туркманистон, Ўзбекистон, Тожикистоннинг жанублари ва Афғонистоннинг шимолида жойлашган эди.
Навоий унинг таҳаллуси, форсий тилидан “уйғунли” деган маънога эга. Унинг ўз исми Низом ал Дин Алишир Герави.
Унинг энг таниқли асарларидан бири “Ҳамса” бешлик тўпламидир (1483-1485 йилларда ёзган). Бу тўплам ичида энг машҳури “Лайли ва Мажнун” шоир ва гўзал қизнинг мухаббати ҳақида асаридир.
Бу асарнинг ўзбек фолклорига таъсири катта деб ҳисобланади.