Режиссёр Самара Сағинбаева Пусандаги халқаро фестивалда совринга эга бўлди

207

Қирғизистонлик режиссёр Самара Сагинбаева жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида ўтган халқаро кинофестивалда уюштирилгшан Осиё фильмлар Академиясининг Promising Award — «Истиқбол» совринини қўлга киритди. Бу мукофот 500дан ортиқ осиёлик киночидан сараланган 24 кишининг орасидан иккисига берилувчи энг муҳим мукофот бўлиб ҳисобланади.

«Иккинчи мукофотни эронлик режиссёр олди. Бизнинг жамоа 4 режиссёрдан иборат бўлиб, менинг сценарийим асосида ёзилган "Кореядага сўнгги тун" фильмини суратга олдик. Халқаро катта жамоада профессионаллар билан ишлаш келажак учун катта йўл деб умид қиламан. Кўп нарсани ўргандим, илҳомландим. Дунёдаги энг таниқли академия тарихида биринчи қирғизистонлик қатнашчи бўлдим», — деб билдирди режиссёр ўзининг Фейсбук саҳифасида.

1996 йили асос солинган Пусан кинофестивали Осиёдаги энг йирик кинофестивалларнинг бири бўлиб ҳисобланади. Бу йил фестиваль 4-13-октябрда ўтди. Бу фестивалда яна бир қирғизистонлик режиссёр Мирлан Абдикаликовнинг «Қиз олиб қочиш» деб номланган фильми Jiseok танловининг бош совринини олди.