Ўш шаҳрида паспорт тартиби жорий этилди.

1120

Ички ишлар вазирининг муовини Курсан Асанов паспорт тартиби худуддаги ижтимоий-сиёсий вазиятни стабиллаштириш мақсадида зарурлигини айтиб ўтди. Лекин экспертлар буни «фуқароларнинг ҳуқуқларини поймол қилиниши» деб ҳисоблайдилар.

Асанов мамлакат жанубида ўтган йилнинг июнь ойида бўлиб ўтган миллатлараро тўқнашувнинг 1 йиллиги яқинлашиши туфайли баъзи ҳавфлар борлигини таъкидлайди. Тўқнашувда 400 дан ортиқ инсон қурбон бўлган, 2000 дан ортиғи тан жароҳат (ярадор) олишган.

Асановнинг фикрича, миллатлараро ўртага низо соладиган йўналишидаги мақолалар ва видеотасмалар вазиятни янада оғирлаштирмоқда.

Биринчи муовин, ўтган йилги оммавий тартибсизликлар мобайнида Кирғизистондан қўшни давлатларга бир гурух ёшларнинг чиқиб кетиши ва уларни конунга қарши ишларни олиб бориш учун махсус тайёргарликдан ўтганлиги ҳақида тасдиқланмаган ахборот бор эканлигини айтиб кетди.

«Махаллий аҳоли ўртасида ҳар хил миш-мишларни тарқалишига қарши иш олиб бориш зарур» - деди Асанов Kloop.kg га берган интервьюсида.

Ўшда паспорт тартиби «махсус буйруққача» киритилди.

Мутаҳасислар фикри

Ҳавфсизлик бўйича мутахасислар паспорт тартиби «фуқаролар ҳуқуқини бузиш (поймол этиш) ва оз самара берувчи чорадир деб хҳсобламокдалар.

Махсус бошқарманинг аввалги  ходими Тажимурза Батирбеков бундай чоралар фукаролар ҳуқуқини бузишдир деб хисоблайди. Унинг фикрича, кучлар «қаршилик оз бўлган йўлдан» ҳаракат килмокда.

“Керакли ишларни уюштириш ўрнига, биз расмий кучлар шу йўлдан боряпмиз. Менимча, ишлашни билиш керак, шундагина бундай камчиликлар бўлмас эди. Бу ерда фуқаролар ҳуқуқини бузилиши юз бермоқда” – деди Батирбеков.

Батирбеков, паспорт тартибини киритиш бўйича шошилмасликни айтиб ўтди. Мутахасиснинг фикрича, милиция ходимлари «ўзлари хохласа, яхши ишлай оладилар».

Шунингдек, Батырбеков  - «Воқеани яна такрорланишини амалга оширмоқчи бўлган кимсаларга қарши  зудлик билан чора-тадбир ишларини олиб бориш зарур»  - деди.

Ҳавфсизликни саклашнинг яна бир мутахасиси Асанбек Абдуқапаровнинг фикрича, паспорт тартибитини киритиш «оз самара берувчи» чорадир.

«Бу фақат турар жойи ноаник шахсларни аниқлайди холос», - деб уқтирди Абдукапаров.

Шунингдек, Курсан Асанов таъкидлайдики, милиция ходимларининг ўз лавозимидан фойдаланиб, фуқароларга нисбатан кескин муносабатда бўлиш далиллари кўринса, уларни ишдан бўшатиш чоралари қўлланилади.

Биринчи муовиннинг фикрича, фуқаролар ўзи билан бирга паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжат олиб юриши шарт.

Унинг билдиришича, агар бундай ҳужжатлар бўлмаса, унинг кимлиги аниқланмагунча ушлаб турилади.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикри

“Ҳақиқат” (Справедливость) оммавий бирлашмаси вакили, ҳуқуқ ҳимоячиси Бактикан Жапарова – «Жанубликлар учун паспорт тартибининг ёки комендант соатининг киритилишига «эҳтиёж йўқ» - деди.

Унинг фикрича, бу нарса яна вазиятни оғирлаштиради.

Паспорт тартиби киритилган пайтдан сўнг, комендатура постининг ҳодимлари ҳар кимни текшириб, паспорти йўқ бўлган шахсларга нисбатан  жарима солинишини таъкидлаб ўтди Жапарова.

Бошқа ҳуқуқ ҳимоячиси Сулейман Усенов фикрича, агар паспорт тартибининг киритилиши давлат ҳавфсизлиги мақсади асосида бўлса, у ҳолда бу энг зарур чорадир. Усенов сўзи бўйича, фуқаролар Ички Ишлар Ходимларини кўллаш керак.

“Бу миш-мишларни йўқотишда, милиция қандай бўлмасини чора кўргани маъқул. Бу конун асосида, яъни инсон ҳуқуқларини поймол қилмаган холда ўтказилиши, давлат ва халкнинг ҳавфсизлиги ҳимояланган холда олиб борилиши зарур дейди” - Усенов Kloop.kg га берган интервьюсида.