Ўш шаҳрида илк маротаба ҳудудий ёшлар кенгашлари тузилди

1045

“ИРЭТ” жамоат жамғармаси раҳбари Дилбаркан Мамаюсупова сўзларига кўра, ушбу ёшлар кенгашларини тузишдан мақсад, жойлардаги ёшларнинг дўстона алоқаларини, ҳамда уларнинг ўзаро бир-бирларига бўлган мехр оқибатларини кучайтиришдир.

“Ўш шаҳар мэрияси қошидаги ёшлар ташкилотининг ташабусси билан шаҳарда, ўн бир ҳудудий ёшлар ташкилотларини туздик” – дейди “ИРЭТ” жамоат жамғармасининг раҳбари Дилбаркан Мамаюсупова kloop.kg га берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, ҳар бир ҳудудий ёшлар ташкилотларида ўттиздан зиёд ташкилот аъзолари бор ва улар май ойининг охирларига ўзларининг келажакда амалга оширувчи иш режаларини,  аҳлоқий қоидаларини ишлаб чиқадилар, ҳамда ташкилот бошқарувчилари сайлайдилар.

Шунингдек Дилбаркан Мамаюсупова, ҳудудий ёшлар ташкилотларининг тузилиши жойлардаги ноактив ва балоғат ёшига етмаган ёшлар учун ҳам руҳий, ҳам маънавий имконият эканлигини айтади.

“Авваллари аксарият ёшлар ташкилотлари, фақат мактаблардаги уддабирон ёшлар билан иш олиб борганлар, яъни доимий равишда бирдек ўқувчилар қатнашганлар, уларнинг [ёшлар ташкилотлари] тадбирларида. Бизнинг мақсад, ноактив ёки балоғат ёшига етмаган ёшларни ҳам жалб этиб турли хил тадбриларга, уларнинг онгини кўтаришдир”  -  дейди ташкилот раҳбари.

Унинг айтишича, бир ҳудудий ёшлар ташкилот аъзолари, бошқа ҳудудий ёшлар ташкилот аъзолари билан биргаликда турли хил тадбирлар ўтказиш ташаббуслари билан чиқишмоқдалар. Бунга, яқиндагина Черемушка мавзейида ўтаказилган шанбаликни мисол қатори айтади.

“Черемушкада қирғиз, ўзбек ва рус миллат вакиллари яшайди. Ўтказилган шанбаликда ёшлар ўзаро маълумот алмашиб, бир – бирларида ижобий таъсуротлар қолдирдилар. Улар яқинда, ўша ҳудудда жойлашган “Қирғизистон” кинотеатрининг ортидаги боғни ҳам тозалашни режалаштираяптилар” – дея баҳо беради Дилбаркан Мамаюсупова, ҳудудий кенгашларда тузилган ёшлар ташкилотлари аъзоларининг амалга ошираётган ишларига.

Ташкилот раҳбарига кўра, тузилган ҳудудий ёшлар ташкилотлари, биргаликда лойиҳалар ёзиб, уни амалга ошириш имонига ҳам эга бўладилар.

“Улар [худудий ёшлар ташкилот] ўзаро қандайдир бир тадбирлар ўтказиш режалари билан лойиҳалар ёзсалар, Ўш шаҳар мэрияси қошидаги ёшлар ташкилоти томонидан грантлар олишлари мумкин ва улар билан биргаликда лойиҳаларни амалга оширадилар” – деди Дилбаркан Мамаюсупова.

Бу тузилган ҳудудий ёшлар ташкилотлари узоқ муддатли эканлигини, уларнинг мавжудлиги фақат ушбу лойиҳа доирасидагина эмаслигини таъкидлайди, лойиҳа координатори Айжамал Коргонбаева.

“Худо хохласа бу ишимиз бир умрлик бўлади. Сабаби,  ишнинг давомини Ўш шаҳар мэрияси қошидаги ёшлар ташкилоти давом эттиради” – дейди Айжамал Коргонбаева.

Амир Темур шаҳарчасида тузилган ҳудудий ёшлар ташкилоти аъзоси Абдувосил ўғли Анварбек, ушбу ташкилот орқали ўзига кўплаб фойдали маълумотлар олганлигини, ўзаро миллатлараро дўстликни мустаҳкамланишига мазкур ташкилотнинг хиссаси албатта қўшилажагини айтади.

“Биз бу ташкилот тузилганидан жуда ҳам хурсандмиз. Негаки биз шу ташкилот орқали бошқа ҳудуддаги болалар билан дўстлашдик, яъни биргаликда иш олиб боришимиз янада кучаймокда” – дейди Абдувосил ўғли Анварбек kloop.kg билан суҳбатда.

Мутахасислар фикри.

Тўққизинчи ҳудудий ёшлар кенгаши  раисининг  ўринбосари Ахмаджанов Шукирилло, тузилган ҳудудий ёшлар ташкилотларининг биринчи йиғилиши шу йилнинг 27 апрелида, Амир Темур шаҳарчасидаги №47 мактабда бўлиб ўтганлигини ва ундан олган ижобий таъсуротлар олганлигини айтади.

“Бўлиб ўтган йиғилишга  Амир-Темур шаҳарчасидаги саккизта мактаб ўқувчилари қатнашишди ва улар биргаликда иш олиб боришти. Бу ишлардан болаларни дунёга кўз қараши жуда ҳам кенгайди ва бошқа болаларга қараганда ўз қобилиятларини оширишмокда. Тузилган кенгаш болаларга жуда ҳам катта шароитлар яратиб берди. Улардан бири эркин фикрлаш, бир-бирини ҳурмат қила билиш, ўқув юртларида бемалол иш олиб боришига шароитларни яратиб беришмокда” – деди Ахмаджанов Шукирилло kloop.kgга берган интервьюсида.

Ўш шаҳрининг яшовчиси Алимов Бахтиёр Ахмаджанов Шукирилло фикрларига қўшилишини, ташкилот олиб бораётган ишларидан маъмнунлигини сўзлар экан, унга қўшимча қуйидагиларни айтди.

“Ҳозирги ўсиб келаётган ёшларга жуда ҳам яхши бўлди. Нега деганда биз ўқиб юрган пайтимизда бундай лойиҳалар йўқ эди. Бу тузилган ҳудудий ёшлар ташкилотлари орқали болаларнинг ўзаро дўстлиги, ҳамда мехр оқибати кучаймокда. Мен бу ташкилотга кўшилган ёшларга ишларига омад  тилайман ва келажакда бунданда яхши иш режаларини ўйлаб чиқишади деган умитдаман” – дейди Алимов Бахтиёр.

Мақола муаллифи: Саидходжаев Фозилжон