Футбол, Қирғизистон чемпионати: «Абдиш-Ата»нинг очколар йўқотиш серияси давом этмоқда

671

Бишкекнинг «Дордой» жамоаси Ўшнинг «Алай» клубини йирик ҳисобда мағлуб этса, «Абдиш-Ата» жамоаси «Алга»дан устун кела олмади.

Ўшнинг «Алай» жамоаси ўз уйида мусобақа лидери «Дордой»ни қабул қилди ва 4 дақиқадаёқ ўз дарвозаси тўридан тўпни олиб чиқишга мажбур бўлди.

Ўн дақиқа ўтгач ўшликлар ҳисобни тенглаштирган бўлса, орадан яна тўрт дақиқа ўтиб меҳмонлар ҳужумчиси Власичев ўз жамоасини олдинга олиб чиқди.

73 дақиқада бишкеклик Шарипов орадаги фарқни икки голга ошириб, ўз ҳисобига дублни ёзиб қўйди.

Ўйиннинг сўнги дақиқасида дордойлик Амиров киргизган гол учрашув тақдирини узил кесил ҳал қилди.

«Дордой»нинг муддатидан аввал чемпион бўлиши

Ўтказилган 15 ўйиндан сўнг 36 очко жамлаган «Дордой» жамоаси ўз рақиблари «Нефтчи»ни олти очкога ортда қолдирмоқдалар.

Нефтчилик футболчилар билан ўтадиган кейинги учрашувда ҳам «Дордой» жамоаси ғалаба қозонса, муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритиши мумкин.

Қирғизистон чемпионатининг якунланишига яна уч тур қолди. Мазкур турлар 1 октябрдан 16 октябргача ўтказилади.

Мусобақанинг ўтган йилги чемпиони «Нефтчи» жамоаси бўлган эди.

Бишкекдаги дуранг

«Абиш-Ата» ҳамда «Алга» жамоалари ўртасида кечган учрашувда тўрт гол киргизилганига қарамай, ўйин дуранг натижа билан якунланди.

Уч дақиқадан сўнг Талант Самсалиев жарима тўпидан унумли фойдаланиб ўйин ҳисобини йириклаштирди.

Учрашувнинг 55 дақиқасида яна ўша ҳамюрти ёрдамида ўйиндаги иккинчи голни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Бишкекнинг «Алга»си эса ўйиннинг 69 дақиқасидагина рақиб дарвозасига жавоб голи йўллашга ўзларида куч топа олдилар.

Мусобақа календари:

Чемпионатнинг финал ўйинлари 1 октябрдан 16 октябргача давом этади.

1 октябр:
Абдиш-Ата – Алга
2 октябр:
Дордой – Нефтчи
11 октябр:
Нефтчи – Абдиш-Ата
Алга – Дордой
16 октябр:
Нефтчи – Алай
Дордой – Абдиш-Ата