Сайлов-2011: Депутатлар хорижий ТВларга қўйилган таъқиқни бекор қилишлари мумкин

505

Парламент сайловлар ҳақидаги қонуннинг хорижий каналлар ёзиб олиниб текширувдан ўтгач эфирга берилиши керак деган бандига бир йиллик мараторий жорий қилиши мумкин, деди ҚСДП депутати Ирина Карамушкина. Бунга қарамай, чет ахборот воситалари орқали ташвиқот қилиш таъқиқланганича қолади.

Қирғизистонда ретрансляция қилинувчи барча хорижий каналлар ўз олиб кўрсатишларини 29 сентябргача давом этдирадилар, деди Карамушкина.

Сайловлар ҳақидаги янги қабул қилинган қонунга мувофиқ, барча чет оммавий ахборот воситалари орқали номзодларни ташвиқот олиб бориши таъқиқланган. Кабелли каналлар операторлари эса, 25 сентябрдан 29 октябргача хорижий телеканаллар дастурларини аввал ёзиб олиб, сўнг эфирга узатишлари керак бўлган.

Қонунга кўра, чет телеканалларининг барча дастурлари аввал ёзиб олиниб, унинг ичидаги президентликка номзодни ғурурини топтовчи ёки уни мақтовчи ҳар қандай материал олиб ташланиб, дастурлар кечиктирилиб берилиши керак.

Ўз ўрнида барча кабелли каналлар операторлари бу қонунни ишга оширишликка уларда техник имкониятлар йўқлигини билдириб, 25 сентябрдан бошлаб хорижий каналлар дастурларини олиб кўрсатишни тўхтатишларини айтгандилар.

Бироқ парламент мазкур қарорга бир йиллик мараторий қўйиши мумкин.

29 сентябр куни депутатлар мараторий жорий қилсалар хорижий каналлар ретрансляцияси давом этади, бироқ ундаги ташвиқот таъқиқланганича қолади.

«Ала-ТВ» кабел канали оператори бош директори Василий Гончаров сўзларига кўра, барча хорижий каналлар ретрансляцияси давом этмоқда.

Унинг таъкидлашича, операторлар хориж каналларини ёзувда олиб кўрсатиш имкониятига эга эмаслар.

Бу учун 40-50 минг доллар ва янги ходимлар керак бўлади, деганди Гончаров.

Депутатлар якдил эмаслар

«Ар-Намис» депутати Гулнара Асимбекова фикрича, хорижий каналларга бўлган таъқиқни олиб қўйиш бу нотўғри. Хорижий каналлар дастурларини ёзувда кўрсатиш бу қулай, деб ҳисоблайди депутат.

«Ата Мекен» партияси депутати Туратбек Мадилбеков ҳам мараторийнинг жорий қилинишига қарши эканини айтиб, бошқа давлатлар Қирғизистон ички ишларига аралашмаслиги кераклиги айтади.

Ўз ўрнида «Ата-Журт» депутати вакили Наринбек Молдобаев бу каби таъқиқларга қарши эканини айтди.

Унинг фикрича, барча хорижий телеканаллар эфирларини тўғридан тўғри олиб кўрсатилиши керак.

«Бутун дунёда барча нарса очиқдан очиқ кўрсатилади. Нима учун биз одамлардан бирор нарчани беркитишимиз керак?», —деди депутат.

«Республика»лик Назарали Арипов эса давлат қабул қилинган қонунни ишга ошириши кераклигини айтди.

«Цензуранинг келиши»

Медиа-экспертлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари мазкур қонун лойиҳасини цензуранинг расмийлаштириш учун бўлган ҳаракат дея баҳоламоқдалар.

«Ҳар бир инсон маҳлумотни тўсиқсиз олишга ҳақли деган қонун бузиляпти, ахир бу очиқ цензураку!», —деди Мария Раснер, Қирғизистондаги «Интерньюс Нетуорк»нинг директори.

Медиа-полиси институти раҳбари Бегайим Усенова ушбу қонун лойиҳасини мужмал дея ҳисоблайди.

«Одамлар спутник каналлари орқали ҳам кўришлари мумкин — нима, уларни ҳам таъқиқлаш керакми?», —деди Усенова.

Аввалроқ «Eurasianet» нашри қонун лойиҳаси ташаббускори «Ата-Мекен» партияси лидери Ўмурбек Текебаев ушбу ҳатти ҳаракатлари билан Россия ҳукуматининг «жаҳлини» чиқарганини ёзган эди.

Текебаевнинг ўзи 2010 йилги парламент сайловларида жабр тортганди. Ўшанда Текебаев партияси энг оз овоз олиб, парламентдаги энг оз депутатлар ўрнига эришганди.

Бунга сабаб қатори кўпчилик Текебаевга ўхшаган одамнинг 28 сентябр куни «Чрезвычайное происшествие» кўрсатуви орқали яланғоч ҳолда акс этган видеоролик кўрсатилгани, деб ҳисоблайдилар.