«Клооп» мақолани ўчирмайди. Таҳдидларга қарамай ҳукуматнинг адолатсизлигига қарши курашади

1046

«Клооп»нинг Маданият вазирлигини сайтдаги материаллардан бирини ўчириш талабига қарши даъвоси рад этилди. Муассасадан мақолани ўчирмасанглар «Клооп»нинг сайти тўлиқ блокланади деган огоҳлантириш берилган эди. Биз бундан ҳайратланмадик — Қирғизистон ҳукумати фуқароларини ахборотдан имкон қадар узоқ тутишни ният қилгандек туюлади.

Ҳукумат бизга компромиссга келишни — мухолифатчи сиёсатчи Равшан Жээнбеков қамоқда қийноққа учраганини айтиб шикоят қилгани ҳақидаги хабарни ўчиришни таклиф қилди.

Албатта, биз ҳеч нарсани ўчирмаймиз. Бу хабарда бирор бир аниқланмаган маълумот бор деб ҳисобламаймиз. Ҳукуматни ўжарлик қилиб, қандай усул билан бўлса ҳам оғзимизни ёпишга ҳаракат қилгани шабҳа туғдирмоқда.

Блоклашга олдин тайёр бўлганмиз: «Клооп»нинг асосий саҳифасига блокланмайдиган саҳифасининг баннери йил бошидан бери илиниб тургани ҳам бежиз эмас. Бизнинг сайтга киролмай қолсангиз, мана шу саҳифадан фойдалансангиз бўлади.

Биз Қирғизистон ҳукуматининг қарорларидан имкони борича шикоят қиламиз. Шунингдек, интернет-провайдерларни ҳукуматнинг кўрсатмасига бўйсунмасликка чақирамиз. Сайтни блоклаш ҳақидаги кўрсатма яқин орада қўлингизга бориб қолса керак.

Сизлар цензурага ёрдам бериб, обрўйингизга путур етказишни истайсизми? Тарихда қандай обрў билан қолгингиз келади?

Қирғизистон ҳукумати шу каби ҳаракатлар билан ўзининг шубҳали ишларига кўпчиликнинг эътиборини тортмоқда. Масалан, август охирида Бишкек прокуратураси «Клооп»ни ёпиш ҳақида судга ариза бергандан кейин бизнинг «Барса», Росатом ва Ташиев. МХДҚ раисининг футболни тарғиб қилишдаги ҳамкори ким деган суриштирувимиз омма орасида аввалгидан кўп тарқалди.

Ҳукумат яна нимани яширмоқчи? Жапаров яна нимани яширмоқчи? Ёки Ташиев нимани яширмоқчи?

Балки уларни қўллаб юрганлар Қирғизистондаги ноқонуний фаолиятининг ортидан миллионлаган доллар топган яширин карго империясининг қироли Хабибула Абдукадир билан алоқаси борлигини яширмоқчидир?

Ёки 2020 йилдаги инқилобдан кейин Жапаровнинг кўплаган ваъдаларига қарамай, божхона раисининг собиқ ўринбосари, коррупционер Райимбек Матраимов таъсирини йўқотмагани бўлмасин?

Ёки бўлмаса, ҳукумат Қирғизистонга ваъда қилган инвесторларнинг ўрнига, шубҳали майнерларни жалб қилиб, энергетика инқирози кучайган вақтда электр энергиясини арзон нархда сотаётганиними?

Қирғизистон ҳукумати халқдан қанчалик яширишга ҳаракат қилмасин бу мумкин эмас. Бу борада бирорта ҳам таклифга, айниқса ёпиш ва блоклаш бўйича таҳдидларга таслим бўлмаймиз. Қирғизистон халқини маълумот билан таъминлашнинг кўп йўлини топамиз. Бизнинг барча каналларимиздан ўқиб, кўра оласиз (албатта обуна бўлинг):

Қирғиз тилида:

Рус тилида:

Шунингдек, патреон орқали бизга донор  ҳам бўла оласиз — шундай қилиб сиз ҳамфикрлигингизни кўрсатибгина қолмай, бизнинг инфраструктуравий хавфсизлигимизни мустаҳкамлашга ёрдам берган бўласиз.

Биз эса ўз навбатида ҳукуматнинг босимига қарамай, ишимизни бир дақиқа ҳам тўхтатмаймиз. Бундан кейин ҳам ҳукуматга қанчалик ноқулай бўлмасин, ўлкада бўлаётган воқеаларнинг муҳимларини айтиб берамиз.

Бизнинг овозимизни ҳеч ким ўчира олмайди!