Бишкекнинг Биринчи май туман суди «яширин миллатчи гуруҳ»нинг аъзоси деб гумонланган вояга етмаган уч кишини МХДҚнинг вақтинчалик сақлаш жойига киргизди. Бу ҳақда «Клооп»га суднинг матбуот хизматидан билдиришди.
Бундай қарорни суд 2 августда чиқарди. Суднинг қарорига кўра, улар 2023 йилнинг 1 октябригача қамоқда қолади.
МХДҚ уч ўсмирни 2 август куни қўлга олган. Тергов версияси бўйича, қўлга тушганлар «осиё миллатидаги одамларга нисбатан ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар қилиб, видеога тортиб, ижтимоий тармоқларда эълон қилишган»
Шунингдек МХДҚдан гумондорлар ўзларининг видеоларида «фашистик символлардан» фойдаланишган деб билдирди.
Тергов «Ирқий, этник, миллий, диний ёки минтақалараро низони (нифоқ) қўзғатиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғади.