Маевкада уйига нотаниш беш киши кириб, калтакланган аёл милиция чора кўрмаганидан норози

201

Чуй вилоятининг Маевка қишлоғида маҳаллий турғуннинг уйига номаълум беш киши кириб, уни калтаклаб кетишган. Жабрланувчи воқеа беш ой олдин бўлганини таъкидлаб, аммо милиция ҳеч қандай чора кўрмаётганини айтди. Аёлнинг мурожаатини фейсбукдаги саҳифасига адвокат Шердор Абдикапаров киритди.

Аёл воқеадан кейин Аламудун туман ИИБга ариза билан мурожаат қилганини айтди.

«Уларнинг бошчиси Максат Асранкулович [Абдимомунов] бу ишни кўриб чиқаётган бўлган. У ҳам мени танишим экан деб, бу ишни ёпгиси келмоқда, мен олти ойдан бери шу ерга қайта-қайта келиб, терговчиларга иш ҳақида айтмоқда, улар эса суриб, чўзишяпти ишни», — деди у.

Жабрланувчи енгил жароҳат олган, воқеадан кейин 10 кун касалхонада ётганини билдирди. Бироқ милиция қайта экспертиза ўтказишни истаяпти.

«Мен бу бўйича иш қўзғаб, судга ўтказиб беринглар деяпман, аммо ишни судга ўтказишмаяпти. Бу Аламудун [туман ИИБи] [калтаклаганлар] таниш деб ишни қарамаяпти», — деб қўшимча қилди фуқаро.

Шунингдек, у президент Садир Жапаровга ва МХДҚ бошчиси Камчибек Ташиевга мурожаат қилиб, улар бу ишни ўз назоратига олишини сўради.

Милициянинг жавоби

Чуй вилоят милицияси адвокат Шердор Абдикапаровнинг постига изоҳ берди. Милициянинг маълумотида жабрланувчи унга ҳужум қилгани ҳақида 13 апрелда ариза билан мурожаат қилгани айтилган.

Вилоят ИИББнинг маълумоти бўйича, жабрланувчининг аризасида Маевка қишлоғидаги уйига қисман таниш икки аёл бостириб кириб, унга ҳужум қилгани айтилади.

«Мазкур факт Аламудун туман ИИБга рўйхатга олиниб, “Безорилик” моддаси билан жиноий иш қўзғалган. Воқеа бўйича барча ҳолатлар аниқланиб, иштирокчилар сўроқ қилинган. Тергов давомида суд-тиббий экспертиза тайинланиб, хулосаси олинган», — деб ёзилади билдирувда.

Милициядан суд-тиббий экспертизанинг хулосасига томонларнинг бири рози бўлмай, иш бўйича комиссия суд-тиббий экспертиза тайинланганини маълум қилишди.

«Тергов натижаси билан қўшимча маълумот берилади», — деб қўшимча қилишди милициядан.