Қирғиз тилида инглизча таълим. «Клооп»нинг бепул «Окутул» онлайн-курси бошланди

393

Бугунги кунда билим олишда, иш қидиришда, умуман яшаш шароитни яхшилашда инглиз тилини билганларга имкониятлар кўп. Бироқ фақат қирғиз тилида сўзлашганларга инглиз тилини ўрганиш  — қийин. Қирғизистондаги тил ўргатувчи курсларнинг кўпи рус тилида ўқитишади. Шу сабаб биз махсус инглиз тилини ўргатувчи курс ишлаб чиқдик. «Окутул» деб номланган қўлланма бепул ва қирғизча сўзлашганлар учун.

«Окутул» – бу уникал платформа, унинг сабаблари:

  • Таълим фақат қирғизча ва бепул.
  • Ҳар бир мавзу учун матн, машқлар ва видео дарслар бор.
  • Инглиз тилининг грамматикаси оддий тилда тушунтирилади.
  • Ўзингизга қулай вақтда дарс ўтсангиз бўлади.
  • Бизда ўқитувчилар қатнашган сўзлашув клуби бор.
  • Ҳозирда фойдаланувчилар учун дастлабки икки даража бор.

Биринчиси ҳарфларни ва товушларни ўрганишга, тўғри ўқиш ва сўзлашишга йўналтирилган. Бу бошланиши.

Иккинчи даражада базавий вақтлар билан танишиб, инглизча гап тузиб, ўзингиз ҳақингизда айтишни ўрганасиз.

Янги даражалар секин-аста қўшилади.

Бизнинг ўқитув платформадан фойдаланиш жуда қулай!

Сиз Play Market (агар телефонингиз Android болсо) иловасидан GigaTurnip (Rinat Tuhvatshin) иловасини кўчирасиз. iPhone бўлса ёки компьютердан ўқиш қулай бўлса веб-версиядан фойдаланасиз.

Ўтказиб юбормаслик учун бизнинг телеграм каналга қўшилинг, инстаграмдаги саҳифамизга ёзилинг!

Қўлланма ва ўқитиш бўйича саволларга жавоб олиш учун 0557272204, 0702008771 (Whatsapp, Telegram) рақамига ёзинг.

Келинглар, инглиз тилини ўрганайлик!