Николай Хланта ўзининг кўплаб ватандошлари каби 2022 йилнинг сентябрда эски ҳаётини — келажакдаги кўпчиликни орзуси бўлган карьерасини ва Блохин номидаги онкология марказидаги аспирантурадаги ўқишини Москвага ташлаб Қирғизистонга келган.
Бироқ янги жойда ўз касби бўйича ишга жойлашишнинг имкони бўлмади. Шу сабаб касбдошлари билан бирга Doc For Everyone интернет-жамиятини тузишган. Бу ерда беморлар квалификацияси юқори бўлган шифокорлардан бепул онлайн консультация олишади.
«Ҳар бир одам соғлом бўлишга ҳақли. Айрим давлатлар одамларнинг шундай зарур бўлган эҳтиёжини қаноатлантиради, қолган давлатларнинг фуқаролари учун бизнинг номи маъносини айтиб турган бирлашмамиз бор», — дейди ғояси самара беришига ишонган Николай — талаб таклифни юзага келтиради, бепул тиббий ёрдам ҳаммага керак.
Аммо Николай, шу дамда қийин вазиятда эканини тан олади — «моддий томондан барқарор бўлмаган вазиятда турганда» касбдошларига бепул ишлаш нима олиб келишини тушунтириш осон эмас.
Шунга қарамай, Doc for everyone (Ҳар бир одам учун шифокор) бирлашмаси секин-аста кенгайиб келмоқда. Ҳозир унда 30дан ортиқ шифокор бор: жарроҳлар, неврологлар, эндокринологлар, венерологлар… Керак бўлса, нейрохирург ҳам бор.
Ҳозирда бирлашманинг телеграм-гуруҳида ҳар куни шифокорлардан саволларига жавоб олган 1400дан ортиқ фойдаланувчи бор.
«Россиядан кўчиб кетишга мажбур бўлган, шунингдек у ерда ўз ишини давом эттираётган шифокорлар тиббий ёрдамни енгиллаштириш учун бирлашишган» , — деб Николай жамият тузиш тарихи ҳақида қисқача айтиб берди. У шифокорлар агар беморни даволашда фикрлари тўғри келмаса, унда вақти-вақти билан консилиум ҳам ташкил қилишади деб билдирди.
«Мени димоғдорсан дейишди»
«[Қирғизистонга келгандан кейин] бу қанчалик бўрттиргандай бўлмасин, мен доим ишим ва ўз касбий мажбуриятларим ҳақида кўпроқ ўйландим», — дейди Николай.
У — онкология ва нур терапияси бўйича мутахассис, россиялик ва халқаро онкологлар жамиятининг аъзоси, халқаро илмий мақолалар муаллифи. Бироқ шифокор Қирғизистонда ўз касби билан ишга жойлаша олмади. Саратон касаллиги билан оғриган беморларни даволаш лицензияси айрим клиникалардагина бор. Борларида ўз одамлари ишлайди.
Хланта керак бўлса давлат муассасаларининг бирига ишга жойлашишга ҳаракат қилган — аммо уни у ерда ҳеч ким кутмаётганини кўз қарашлари билан тушунтиришган.
«Бундан ташқари, беморларнинг бирини ҳолати ҳақида юқоридаги мутахассислар билан сўзлашиб қолдим — касбдош сифатида даволаш усули ҳақида муҳокама қилишга ҳаракат қилсам, юмшоқроқ қилиб айтсам, ўртада тушунмовчилик юзага келди. Оппонентнинг реакциясига қараганда мени димоғдор деб қабул қилди — ёш йигит келиб профессорларга ақл ўргатяпти деб ўйлади, — дейди онколог. — Мен учун аргументларимни қандай қабул қилиши эмас, беморнинг соғайиб кетишга имкони борлиги ачинарли бўлди». Юқорида сўз бўлаётган аёл бир неча ҳафтадан кейин вафот этди.
Шифокорни беморлар ва ўлимнинг Қирғизистондаги статистикаси Россияникидан анча фарқ қилгани ҳайрон қолдирган.
«Масалан, Россияда ташхис қўйилгандан кейинги биринчи йилда ўлим —20%га яқин, Қирғизистонда эса — 55%. Россияда барча касалликлардан кейин беш йиллик яшаб кетиш кўрсаткичи 57%, Қирғизистонда — 36%. Бундай катта фарқ, рақамларнинг аниқ эмаслигини ёки зарарли шиш касаллигини аниқлашда ёки даволашда катта муаммо борлигини айтиб туради», — деб норози бўлди Хланта.
У Қирғизистондаги онкологларнинг берган кўрсатмалари дунё бўйича қабул қилинган стандартлардан 10-20 йил ортда қолмоқда деб ҳисоблайди: «Керак бўлса, мен ўқиган Блохин номидаги миллий онкология илмий текшириш марказининг мактаби ҳам ғарбдан ортда қолган. Менга онколог сифатида замон талабига мос бўлиш учун кўп ҳаракат қилишга — ихтисослашган нашрларнинг мақолаларини ўқишга тўғри келади».
Бишкекдаги одиссея
Бари эмиграциядан бошланган — бироқ Николай Россиядан чиқиб кетишига 2022 йилнинг сентябрь ойида Владимир Путин эълон қилган «қисман» сафарбарлик ҳам сабаб бўлганини айтади. Шифокор ўзи Украинанинг Запорожск вилоятида туғилган ва оиласи билан Россияга кўчиб келгандан кейин ҳам туғилган юртига бир неча марта бориб келган. «Она уруғларимнинг бари Закарпатье томондан бўлишади, бироқ ўн йиллардан бери Россияда яшайди», — деди Николай.
У Россиянинг Украинага бостириб киргани черков ходими бўлган бобоси билан черков хорининг регенти онаси ўргатган қадриятларнинг барига қарши келишини айтди.
«Бошқа одамнинг манфаати учун одам ўлдириш ёки ажратиш осон бўлса, беморга бир неча ой умр берадиган текширувга катта пул сарфлашнинг аҳамияти борми?» — деб савол берди шифокор.
Москвада аспирантурада ўқиётгани билан охири сиёсий ишонч устунлик қилган. Николай дўстлари ва акаси Марк билан Қирғизистонга машинада йўлга чиқишган. «Бишкекда дўсти кутиб олиб, унинг уйига кириб ювиниб чиқишган. Шундан кейин одиссея бошланди», — деб ҳисоблайди онколог.
Уларнинг энг биринчи яшаш жойи биринчи қаватда ҳаммоми бўлган меҳмонхона бўлган. «Кўринишидан фоҳишахонага ўхшаб кетади, бироқ тинч эди», — дейди Николай. Кейин дўстлар квартирани ижарага олишга қарор қилишади, аммо бу ҳам самарали бўлмаган: уйнинг ижара ҳақи 1000 доллар бўлишига қарамай, ичи совуқ, жиҳозлардан шкаф билан кароват бор холос.
«Уйнинг эгаси секин-аста кароват, матрац, иш столи, кир ювиш машинаси олиб берди. Бироқ биринчи куниёқ кир ювиш машинаси куйиб қолди, иккинчисидан эса сув оқиб қолди. Иссиқликни улай десак ҳар бир батареядан сув оқа бошлади», — дейди россиялик фуқаро. Бироқ яшаётганимиз учун гаровга деб берган пулимизнинг 50%ни — 500 долларни беришдан бош тортгунча хўжайин билан аразлашмадик. Биз тузилган шартнома асосида иш олиб борганмиз».
Охири дўстлари адвокатга мурожаат қилиб, милицияга ариза ёзишган — бироқ натижа бўлмаган. Уйни ижарага берган одамнинг шахсий маълумотлари бўлса ҳам, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари чора кўрмай, гаровга берилган пул қайтарилган эмас.
Шундан кейин Николайнинг дўстлари Россияга қайтишга қарор қилишган. Ўзи эса акаси билан бирга ноябрнинг ярмида шаҳар четидаги ўт ёқилмайдиган уйга кўчиб борган. Бу уй Қирғизистондаги янги танишининг уйи бўлган — ака-уканинг пуллари ҳам тугай бошлаган. Онколог дала ҳовлининг атрофидаги гўзалликка чалғиб, уйнинг ичидаги 13 даража ҳароратни сезмаган. Бу туғишганлар ижара ҳақи ҳисобига 1000 долларга сотиб олган электр иситиш воситасидан фойдалангандан кейинги кўрсаткич эди.
Кўп ўтмай Марк ҳам Россияга кетган — у ерда маҳаллий ҳукумат эътиборини ёмон йўлларга, ёпилмаган канализация коллекторлари билан чиқинди тўкиш жойларига қаратган фаол бўлиб юрибди. Ҳозирда — портлашдан ҳимояланадиган жойлар йўқлигини айтмоқда. «У ўзини юртининг ватанпарвари деб ҳисоблайди ва билими билан қобилияти Россияда адолатли иш учун курашишга керак деб ҳисоблайди», — деб тушунтирди акасининг юртига қайтиш қарорини Николай.
Акаси юртига учиб кетгандан кейин уйда сув қувурлари музлаб, электр энергиясини олиб келган трансформатор портлаб кетганини айтди Николай. У ерда яшашни имкони бўлмай қолганда уйнинг эгаси онкологга қариндошларининг уйига жойлашишни таклиф қилган. Хланта ўша ерда яшовчиларга маслаҳат бериб бир неча ой яшаган.
«Қолаверса, қизини Москвага даволанишга юбордим», — деб хотирланди шифокор.
Кейин Николай турар-жой деб саналмаган, иссиқ сув, электр ёруғлиги йўқ бинода уч ой яшаган. Охири танишлари орқали дўстлари билан катта уйга киришган — бу ерда тўққиз одам яшашади.
Соғайиб кетишга бўлган умид
Николай Қирғизистонда кўп яшовчилар маҳаллий мутахассисларга ҳам кўринолмаслигини тушунган — камбағал яшашади ёки касалхонадан узоқда яшайди. Шунда ҳам унга «Барча одамлар учун шифокор» интернет-жамиятини тузиш ғояси келган. Ғояни амалга оширишда Николайга Қирғизистонга келган ва кейин яна кетган ҳамкасблари ёрдам беришган.
«Россиялик шифокор-травматолог ва айтишник дўстим Сербияга кетди. У бизнинг телеграм-чат учун бот тузиб берди ва у ҳозир ҳам ишлайди. Бу билан у шифокорларнинг интернет-жамиятини тузишга ёрдам бермоқда. Шунингдек, графика дизайнери бўлган танишим логотипни бепул тайёрлаб берди, ундан ҳам жуда миннатдорман», — деди Николай.
Муаммони ҳал қилишда онлайн маслаҳатлар ёрдам беролмаган беморлар жамиятга аъзо шифокорлар билан даволаниш ҳақида келишишади. Зарур вақтда Николай ҳам офлайн консультацияларни ўтказади — беморларни кўпроқ кафеларда кўради. Беморни текшириш ҳақи – «менинг меҳнатимни қанчага баҳоласангиз шунча».
Касаллик ўтиб кетган ҳолатлар кўп бўлади — бундай вақтда даволаш эмас, беморнинг жонини қийнаган оғриқни енгиллаштириш ҳақида сўз бўлади. Бундай ҳолатларнинг бири — навбатдаги беморнинг бошидаги зарарли шишик ҳаёт марказига жавоб берган бош миягача ўтиб кетгани.
«Биз учрашгунча у даволаниб, химия ва нур терапиясини олган. Бироқ уларни бир вақтда олмаган, бўлмаса бемор учраган саратон турини даволашга бу усул яхши натижа берарди, – деб ҳисоблайди Николай. — Беморнинг аҳволи ҳеч қандай “химия” олишга ярамайди. Бемор билан учрашгандан бир-икки кун ўтиб, у комага туша бошлади. Врач-невролог касбдошим билан бу жараённи ва кучли оғриқнинг синдромини тўхтата олдик… Шундай қилиб қайғули якунни бир қанча вақтга ортга сура олдик».
Шифокорнинг айтишича, беморларнинг уйига борганда даволаш мумкин бўлмай қолган ҳолатлар кўп учрайди. Унда Николай уларга паллиатив шифокор сифатида ёрдам беришга ҳаракат қилади. «Одамлар бирор бир йўл билан мен ҳақимда билиб қолишади, соғайиб кетишга умид қилишади. Охири умидга ишонишади», — дейди Хланта.
Муаллиф: Сергей Наумов
Муҳаррир: Дмитрий Мотинов
Таржима қилган: Чолпон Бейшелен қизи