Қирғизистонда болаларнинг аксарияти йўқчиликда яшайди. Сизга кўрсатиб берамиз

Иллюстрация: Александра Титова, «Клооп» учун.

*Бу материал ЮНИСЕФ билан биргаликда тайёрланди.

Эрта билан юз-қўлни илиқ сувга ювиб, иссиқ ҳожатхонага бориш — XXI асрда оддий кўриниш бўлгани билан кўпчилик қирғизистонликларда бу мавжуд эмас. Айниқса, бундай шароитлар йўқлигидан бу ҳолатга ҳеч қандай таъсир кўрсата олмаган болалар жабрланишади.

Статистика қўмитасидаги маълумотга кўра, Қирғизистондаги болалар ярмидан кўпи 17 ёшгача бўлгани «кўп миқдорли камбағалликда» ўсишади. Одамларнинг озиқ-овқат каби асосий эҳтиёжларини ёполмаган оддий пул камбағаллигига қараганда «кўп миқдорли камбағаллик» — кенг тушунча. Бу халқнинг пулдан ташқари сифатли тиббий хизматга, билимга, яхши овқатланишга ва керакли уйга имкони йўқлигини кўрсатиб туради.

Муаммони кўрсатиш учун биз статистика асосида турли ҳудудлардаги уч боланинг ҳаётини баён қиламиз. Учовини ҳам уларни «кўп миқдорли камбағал» оилада туғилиб, улғайгунча турли қийинчиликларга дуч келаётгани бирлаштиради. Келинглар, уларнинг болалиги қандай ўтаётгани билан яқиндан танишамиз.

Туғилиш ва ҳаётнинг биринчи йиллари

Актан Бишкекдаги участкаларнинг бирида яшайди. У оилада катта фарзанд. Унинг ота-онаси бир неча йил олдин яхши ҳаёт истаб Бишкекка келиб, тежаб юриб кичик уй қуришга эришди.

Бола туғилганда оиласи моддий томондан қийналиб, 2 ёшгача Актаннинг болалар учун китоби ёки ўйинчоқлари бўлмаган. У 6 ойлик бўлганда онаси отасига кўмаклашиш учун ишга чиқиб, болани бувисига қолдирган. Актанга катталарнинг меҳри етмаган.

Статистика бўйича ўлкада болаларнинг 85%нинг уйида қизиқарли китоблар, ўйинчоқлар йўқ. Шунингдек уларга етарли даражада эътибор берилмайди.

Норинда туғилган Маликанинг бу томондан бахти бор. У ёшлигидан опаларидан қолган ўйинчоқларни ўйнаб улғайган. Шундай бўлса ҳам унинг ота-онаси кўп ишлаб, у билан етарли вақт ўтказмаган.

Боткенлик Мирланнинг муаммолари бошқачароқ. Унинг ота-онасининг болани ёшлигидан ривожлантириш имкони бўлмаган — сабаби уларнинг уйида Мирланни ювинтиришга, унинг кийимларини ювишга ош-овқат қилишга тоза сув йўқ. Отаси кун ора қўшни қишлоқдан сув ташиб келган.

Ўлкадаги ҳар бир учинчи болага тоза сув етмайди. Қишлоқлардаги ҳолат шаҳардагидан анча қийин.

Муаммолар кўпаймоқда

Бизнинг қаҳрамонларнинг учови ҳам уч ёшга чиқиб, илк қадамларини ташлаб, гапира бошлашди. Энди улар боғчага бориши керак эди, бироқ мактабгача таълим марказлари республика бўйича етишмайди. Қолаверса, миллионлаган яшовчиси бор пойтахтдаги Актан ҳам бувиси билан уйда ўтиришга мажбур. Сабаби улар яшаган ҳудудда бола боғча йўқ. Биргина Малика боғчага бориб, билим олади.

Уч ёшдан беш ёшгача бўлган болаларнинг 76% боғчага бормайди.

Малика ўзи боғчага боришни яхши кўради. У ерда тарбиячилар ҳар куни эрталаб тишни тозалашни ўргатишган. Малика буни тонгги совуқда ҳовлида бажаришга мажбур — сабаби уйида ювиниш хонаси, иссиқ сув ҳам йўқ. Шундай қилиб бола Нориндаги совуқда бетоб бўлиб қолган.

Малика эрта билан уйининг ҳовлисида ювина олади.

Совуқ тушгандан бери Боткендаги уч ёшли Мирлан ҳам йўталиб, аксириб қолган. Унинг уйида очиқ мешда овқат қилиниб, уй ҳам унинг ёрдамида иситилади. Мешга эса тезак ва чиқинди ёқишга мажбур бўлишади — сабаби боланинг оиласини сифатли ўтин билан кўмирга пули йўқ. Мўри бўлгани билан тутуннинг ярми барибир уйнинг ичида қолади. Бу уйдагиларнинг айниқса, кўп оғриган болаларнинг соғлигига зарар қилмай қўймайди.

Болаларнинг 9%гина хавфсиз деб ҳисобланган марказий иситиш тизими бор уйларда яшашади. Қолган 90%нинг уйлари турли мешлар билан иситилади, унга ёқилган ўтиннинг сифати ҳақида айтмаса бўлади.

Қирғизистондаги болалар инфекция касалликларидан кўп жабрланишади — совуқ ва кир ҳаво бунинг ягона сабаблари эмас. Сабаби айримларининг қўлини бир кунда бир неча марта совунлаб ювишга ҳам шароити йўқ.

Мирлан намунали бола сифатида камида овқатдан олдин қўлини совун билан ювишга ҳаракат қилади. Аммо қумғонда доим ҳам сув бўлмайди, ўзи тўлдириб оладиган ёшга ҳали етмаган. Сув етишмаслиги Боткен вилоятидагина эмас, бутун Қирғизистондаги катта муаммо. Ҳар бир учинчи боланинг раковина устида қўлини совунлаб ювадиган жойи йўқ.

Мирлан болалигидан сувни ёқтиради, аммо бу унинг учун бу имконсиз.

Ҳудудлардаги болаларнинг бундай муаммолари вақтида Бишкекдаги Актаннинг ҳаёти эртакдай кўринади, бироқ бир масалада у Малика билан Мирланни жуда яхши тушунади. Бу ҳовлига қазиб қурилган ҳожатхона. Ёш бола учун бу дунёдаги энг катта хавфли жой — сабаби унга тушиб кетсанг чиқмай қолиш хавфи бор.

Кўп болалар учун канализацияга уланган ҳожатхоналар етишмайди. Қирғизистондаги болалар ҳовлига қазилган хавфли ҳожатхоналарга боришга мажбур.

Болаларнинг бўйнидаги катталарнинг муаммоси

Бизнинг қаҳрамонларимиз мактабга боришди. Аммо Малика учун бу қувончли бўлмади — қизнинг ота-онаси Россияга пул топгани кетишди. Мактабдаги биринчи байрамга уни 15 ёшли опаси тайёрлади. Опаси энди Маликага янги онасидай бўлиб қолди.

Болаларнинг 9%га яқини ўз ота-оналари билан яшамайди, сабаби улар меҳнат миграциясида. Бу кўрсаткич ёш билан қўшилиб ўсаверади — сабаби ота-оналар болаларини камида бешга чиққунча кутишади.

Шундан бери Малика кун санайди, соат санайди. Унга жавобгар сифатида келган янгаси қизнинг тарбияси билан деярлик шуғулланмайди ва унга оғир ишларни юклайди. Мол қараш, уй йиғиштириш, овқат қилиш каби ишларнинг бари Маликанинг зиммасида. Бироқ шунга қарамай, қиз дарсларини қолдирмаган — у ўқишни яхши кўради, келажакда яхши ОЎЮга топширсам дейди.

Малика онаси билан тез-тез WhatsApp орқали сўзлашади. Онасини жуда соғинган. Маликанинг мактабдаги дугонасининг ота-онаси ҳам миграцияда, бироқ бу қизнинг ота-онаси билан суҳбатлашиб туриши учун уйида интернети ҳам йўқ.

Болаларнинг 26% интернет бўлмаган уйларда яшайди.

Мирланнинг уйида ҳам интернет йўқ. Бўлганда ҳам боланинг тикток, инстаграм каби ижтимоий тармоқларга вақти йўқ. У 3-синфдан бошлаб дарсларни кўп қолдира бошлаган, сабаби уйда дала ишларига ёрдам бериши керак. Унинг ота-онаси деҳқонлар — демак баҳор-куз Мирлан учун туганмас дала ишлари билан ўтади. Қолаверса, дарсни кўп қолдиргани учун ва ёмон баҳолари учун Мирланни келаси йилга қолдиришган.

Бишкекдаги Актан ҳам дарсни кўп қолдиради, бироқ унинг сабаби бошқа. У ўзи кичик бўлсам ҳам уйида ўзидан кичиклар ҳам бор. Шу сабаб Актан уйнинг каттаси қатори икки синглисини қараб, уларга жавоб беришга мажбур. Бола ўзи шикоят қилмайди, аммо отаси баъзан уни койиб, бақириб, калтаклаши ҳам мумкин. Сингилларини ҳам шундай усул билан тарбиялашади.

Болаларнинг 75% койиш, бақириш ва кетига уриш каби адекватсиз жазоларга дучор бўлишади. Болалар улғайган сари жазо ҳам қийинлашади.

Бизнинг қаҳрамонлар мана шундай шароитларда улғайишди.

Бундай болаликнинг нимаси ёмон?

ЮНИСЕФнинг ижтимоий сиёсат бўйича мутахассиси Гулсана Турусбекова бундай шароитларда катта бўлган болалар даромадини кенгайтира олмайди.

«Болада 8 ёшгача бўлган камбағалликнинг оқибати оғир бўлади. У боланинг когнитив, эмоционал ва руҳий томондан ўсиб-ривожланишига таъсир қилади. Бундай шароитда болалар оғирлигига етмай туғилиб, тез-тез оғриб, ёмон ўқишади ва ўзгаришларга кечроқ адаптация бўлишади», — деб тушунтирди у.

У муаммонинг юридик томони ҳам борлигини қўшимча қилиб, давлат болаларнинг ҳуқуқларини етарли даражада ҳимоя қилмаслигини айтади. Масалан, давлат идоралари маҳаллий инфраструктурага инвестициялаш орқали барча болаларни тоза сув билан таъминлаши керак. Турусбекованинг айтишича, болалар хавфсиз муҳитда яшаши керак — бундай вақтда уйнинг ичида ҳам, сиртида ҳам тоза ҳаво бўлиши шарт. Акс ҳолда булғанган ҳаво болаларнинг юрак, қон-томир ва нафас олиш тизимларининг касалланишига тўғридан-тўғри таъсир қилади дейди мутахассис.

«Муҳими, болалар бизнинг нафақат келажагимиз, уларнинг бизнинг бугунимиз. Ҳаммасини ўз вақтида бажариш керак. Ўз вақтида эмлаш, қўлни овқатдан олдин ва ҳожатхонага боргандан кейин ювишга ўргатиш, тўғри ва ўз вақтида овқатлантириш, улар билан ўйнаб, вақт ўтказиш керак. Болалар кута олмайди, уларнинг ҳаётида иккинчи имконият бўлмайди».

Қирғизистондаги болаларнинг яшаш шароитини яхшилаш бўйича асосий таклифлар:

  • Ҳар бир боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси ва ИННи бўлиши керак;
  • Соғлиқни сақлаш барча болалар учун универсал ва сифатли бўлиши шарт;
  • Барча болалар эрта ривожлантириш хизматлари ёки дастурлари билан ёки мактабгача таълим билан таъминланиши керак;
  • Шунингдек, барча болалар мактабда ўқиши шарт. Мактаб сифатли билим бериб, 21-асрда керакли бўлган кўникмаларга ўргатиши керак.
  • Йўқчиликда яшаётган болалар ва оилалар ижтимоий томондан ҳимояланиши шарт. Моддий камбағалликда болаларга ёрдам пули тўланиши керак.
  • Имконияти чекланган айрим болалар категорияли ёрдам пулларини олиши лозим. Уларнинг миқдори сўнгги йилларда бир неча марта кўпайтирилган, аммо муҳтож болаларнинг ҳаммасига етарли эмас.
  • Шунингдек, ижтимоий ҳимоя тизими оилавий муҳит ва яшаган жойини сақлаб қолган ҳолда, кам таъминланган болаларни ижтимоий хизматлар билан таъминлаши керак. Масалан, ногиронлиги бор қиз ёки бола ўзининг оиласида ва муҳитида ўсиши керак, шунингдек реабилитация, суҳбат ва ижтимоийлашиш учун кундузги марказларга бориши шарт.

Муаллиф: Айдай Эркебаева

Муҳаррир: Дмитрий Мотинов

Қирғизчага таржима қилган: Айбике Адилет қизи