Ҳуқуқ ҳимоячилар: Ногирон қизни зўрлаб, таҳдид қилганларнинг иши ёпилиб кетган

128

«Тенглик» ногиронлар иттифоқи, «Бир-Дунё Қирғизистон» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ҳаракати ва халқаро Equality now ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти икки киши томонидан зўрланган ногирон қизнинг воқеасини айтиб беришди. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, қизни зўрлаганлар иш ёпилгани сабаб жазоланмай қолган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Асел (номи ўзгартирилди) туғилганда болаларнинг церебрал шол касаллигининг оғир тури, ўрганиш қийинчиликлари ва кўриш даражаси паст бўлиб туғилганини айтишди. Имконияти чекланган бўлгани учун уни мактабга олишмаган, ота-онасидан айрилгандан кейин қиз синглиси ва акаси билан бувиси ва бобосининг қўлида улғайишган.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг ҳисоботида болалар қўпол муомала остида бўлиб, акаси оиладаги зўравонликка чидолмай қишлоқдан Бишкекка қочиб кетгани айтилган.

«Асел 16 ёшга тўлганда бирга яшаган бобоси ва акаси зўрлай бошлаган, агар жинсий зўравонликлари ҳақида кимгадир оғиз очса ўлдирамиз деб қўрқитишган», — дейди ҳуқуқ ҳимоячилари.

Қиз мактабга бормагани учун уни ижтимоий хизматлар текширмаган, шунинг учун милиция билан боғлана олмаган. Асел нима қилишини билмагани сабаб хўрлик давом этган.

2020 йили Аселнинг акаси Тилек (исми ўзгартирилди) синглиси зўрланганини билиб қолиб, уни хавфсизроқ деб Бишкекка олиб кетган. Шаҳарда Аселга маҳаллий нотижорий ташкилотлар ёрдам берган. Қизнинг акаси милицияга ариза ёзган, бироқ уни эътиборга олишмаган.

«Бу иш Тилек синглиси зўрланган видеони ижтимоий тармоққа чиқаргандан кейин ҳукумат эътибор бера бошлаган», — дейди ҳуқуқ ҳимоячилари.

Бу иш бўйича текширув ҳуқуқ ҳимоячилари олиб борган ишнинг ортидан 2021 йили бошланган. Аммо кейин ишни далиллар йўқ деб ёпиб қўйишган.

«Терговчилар Аселнинг унга қўпол муомалада бўлгани ҳақида айтиб берган воқеасини терговчилар ўзи ўзига нима бўлганини биларканми, деган зарарли стереотип фикр сабаб эътиборга олишмаган. Бувисининг, холаси, тиббий ва ижтимоий хизматларнинг ҳам айтганлари инобатга олинмаган. Аселнинг тиббий картасидаги маълумотлар хам эътиборсиз қолган, дискриминация бўйича суд-тиббий экспертизаси эса танага келтирилган зарарга эътибор берган, бунинг экспертиза вақтида кўринмай қолишига қарамай», — деб билдиришди ҳуқуқ ҳимоячилари ўз ҳисоботида.

Бундан ташқари, ҳуқуқ ҳимоячилари экспертиза тайинлаш учун терговчининг қарори кераклигини, аммо уни ўтказиш жабрланувчи яшаган шаҳарда ёки қишлоқда экспертиза бор йўқлигига боғлиқлигини билдиришди. Ҳуқуқ ҳимоячилари жабрланган қизнинг адолатга эришишига ҳукумат томонидан қизга юридик ёрдамнинг кераги йўқ, сабаби давлат барибир у томонда бўляпти деган тахмини ҳам тўсқинлик қилган.

«Бундай нотўғри тахминлар терговчиларнинг жабрланган аёллар билан ишлаш тажрибаси етарли эмаслигидан, имконияти чекланганларга нисбатан жинсий зўравонликни текширишини аниқ кўрсатилган, инсон ҳуқуқларига мос келган методологияларини йўқлиги учун оғирлашиб кетган», — деб билдиришди ҳуқуқ ҳимоячилари.

Бу муаммолар уларнинг айтишича, давлат идоралари қизни зўрлаганларни жазолай олмай қолишига олиб келган.