Қамоқдаги фаол Кампиробод иши бўйича суд мажлислари МТРКдан жонли эфирда кўрсатишни талаб қилди

255

«Оммавий тартибсиўликларни уюштириш»да айбланиб қўлга олинган фаол Атай Бейшенбек «СИЗО_book» лойиҳасини бошлаётганини билдирди. Унда у қамоқдан хат ёзиб, ўз фикрлари билан бўлишиб туради.

«Адвокат орқали алоқани тузиш билан жамоамиз билан фаол ижтимоий ҳаётган сафар олмоқдамиз», — деб ёзди у.

Атайнинг биринчи мактуби ўзининг Фейсбук саҳифасида эълон қилинди. Унда фаол ўз фикрлари билан бўлишиб, шунингдек ҳукуматга талабини билдирди.

«Қурултойда ҳам 17-декабрдаги интервьюда ҳам Садир Жапаров: “Мен уларни қийнаб, қўлларидан етаклаб бориб ўша [Кампиробод бўйича] йиғилишга қатнаштирибманми” деди. Қатнашмаганларчи, керак бўлса қўмита аъзоси бўлмаган мени нима учун қамадинглар?» — деб савол қўйди фаол.

Шунингдек у фаол ва сиёсатчиларнинг суд мажлисларини очиқ ўтказиб, унга журналистларнинг иштироки кераклигини айтди. Фаол суд йиғинларини МТРК (КТРК)нинг жонли эфирида кўрсатишни талаб қилди.

«Халқ кўрсин, таҳлил қилсин! Бари очиқ бўлсин, яширманглар! […] Интервьюнгизда бизнинг бир хатойимиз — бошидан очиқ муҳокама қилмаганимиз деб тан олибсиз, раҳмат! Мен айнан шу талабда бошидан, ҳукумат ўтказган яширин йиғинларга қатнашмаганман! Халққа очиқ айтинглар деганим учун қамадинглар!» — деб ёзди у.

Блогер ва фуқаролик фаоли Атай Бейшенбек коррупцияга қарши, сўз эркинлиги учун фуқаролик жамиятнинг митингларига фаол қатнашиб келган.

Фаол 2022-йили октябрнинг ўртасида президент администрациясининг ахборот сиёсати хизматининг бошчиси Дайир Орунбеков WhatsApp орқали таҳдид қилаётганини хабар қилган. Орунбеков таҳдид қилганини инкор қилиб, Бейшенбекка «огоҳлантириш бериб қўяй» деганман деб билдирган.

Фаол ижтимоий тармоқлар орқали ноқонуний ҳаракатларни танқид қилиб келган. Кампирободнинг Ўзбекистонга берилишига ҳам қарши бўлган. Қўлга олиш вақтида Бейшенбек Кампирободни ҳимоя қилиш қўмитасига аъзо бўлмаганини ва унинг йиғинларига қатнашмаганини айтган.

Кампирободнинг Ўзбекистонга ўтказилишини танқид қилиш сабаб қамашлар

23 октябрда Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга ўтказилишини танқид қилиб, уни ҳимоя қилиш қўмитасини тузган сиёсатчилар ва фаоллар тинтув қилиниб, ҳибсга олинган. Ўша куни 20 дан ортиқ киши ҳибсга олинган.

Ҳибсга олинганларнинг барчаси ўз айбларини тан олмай, босим бўлаётганини айтиб, шунингдек, жиноий таъқиб уларнинг Кампирободдаги позицияси туфайли бошланганини даъво қилади.

Фаоллар ва сиёсатчиларнинг оммавий ҳибсга олиниши бир қатор депутатлар томонидан қораланган ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Human Rights Watch Қирғизистон расмийларини барча ҳибсга олинганларни озод қилишга чақирган.

Кейинчалик президент Садир Жапаров оммавий қўлга олишлар бўйича изоҳ бериб, қўлга олинганларни Кампиробод масаласи «қизиқтирмайди» деб айтиб, «улар сув омбори масаласини ҳукуматнинг бир ерига илашиб қолсам деган фикрда фойдаланишмоқда» деб айтган.