25-26-ноябрда Бишкекда ўтаётган Халқ Қурултойига 148 нафар аёл қатнашмоқда. Мамлакат бўйича жами 1072 нафар киши келган бўлса, аёллар унинг 13.8 фоизинига ташкил қилади. Бу маълумотни қурултойда давлат котиб Суйунбек Касмамбетов тарқатди.
Унинг айтишича, минтақалардан келган делегатларнинг 924 нафари эркаклар — умумий иштирокчиларнинг 86.1%ини ташкил қилади.
«Жами бўлиб 12 миллатнинг вакили деленат бўлиб сайланди. Меҳнат мигрантларининг вакиллари — 26 киши, диний конфессияларнинг вакиллари — 10 киши», — деди Касмамбетов.
Вазирлар маҳкамасининг матбуот хизматидан «Клооп»га қурултой ўтказишда аёллар учун махсус квота белгиланмаганини ва ҳозирги иштирок этаётган аёллар ўз ҳудудидан сайланиб келганини айтишди.
Аёллар сиёсатдан ташқарида
Асосан аёлларни сиёсатда безак қатори кўриш дунё юзидаги катта муаммо. Аксарият ҳолларда қизларни, аёлларни сиёсий тадбирларда безак ёки хизмат кўрсатувчи қатори кўришни исташади, уларнинг сиёсатда бўлишини эса унчалик исташмайди.
Яқинда «Клооп» Қирғизистонда сиёсатда аёллар кам эканини суратларнинг ёрдамида кўрсатган материал эълон қилган. Парламентда ҳам аёлларнинг сони оз. Ўтган йили Жогорку Кенеш парламентдаги аёлларнинг квотасини камайтирган — аввал аёл депутатларнинг сони 30%дан кам бўлмаслиги керак бўлса, ҳозир 25%га озайтирилиши айтилган.
«Ҳар бир депутатнинг иккинчисини аёл қилсак унда парламент эмас, “Қиз-Буроқ” ансамбли бўлиб қолади-ку», — деб айтган депутатлар ҳам йўқ эмас.
Шунга қарамай, бизнинг мамлакатдагина эмас, дунё юзида ҳам сиёсатга аралашган аёлларнинг сони кам. Айрим қизиқарли маълумотлар:
- Дунё юзи бўйича давлат юқори хизматларида эркакларга қараганда аёллар анча кам;
- Дунёдаги мамлакатларнинг ярмида аёлларнинг сиёсатга аралашуви 20%дан ошмайди;
- Қирғизистонда хизмат қанчалик юқори бўлса, у хизматларда аёллар шунчалик кам.